Служба поддержки
Вы изучаете Даниел Гоулман. Ҳиссий интеллект, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
ДЭНИЕЛ ГОУЛМАН таниқли америкалик машҳур психолог, Гарвард университети битирувчиси. Гоулман биринчи бўлиб ҳиссий интеллект – EQнинг ғоят муҳимлиги ҳақида сўз юритди ва у туфайли бу атама жуда машҳур бўлди. Психология, таълим, илм-фан ва етакчиликка оид ўнта китоб муаллифи.
«Ҳиссий интеллект» китоби АҚШда шов-шувга сабаб бўлди. У XX аср давомида «ишда ҳиссиётларга ўрин йўқ» қоидасига амал қилган ишбилармонларни ҳайратда қолдирди.
Гоулман менежер бўлиш учун, сиз IQ даражага эга бўлишингизни, аммо хизмат поғонасидан юқорига кўтарилишда, яна бошқа нарса кераклигини ишончли тарзда исботлади. Ва бу «бошқа нарса» – EQ (ҳиссий интеллект)дир.
1995 йилда илк бор нашр этилган «Ҳиссий интеллект» китоби бизнинг давримизгача бестселлер бўлиб келяпти. У 40 тилга таржима қилинган ва фақат АҚШда 5 000 000 дан ортиқ нусхада нашр қилиниб, ўз ўқувчисини топган.
«Ҳиссий интеллект» атамасисиз ва унинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақидаги тушунчасиз, замонавий амалий психологияни тасаввур қилиш қийин. The New York Times газетасининг психолог ва илмий шарҳловчиси Дэниел Гоулман бу ҳақда 18 йил ичида ўз новаторлигини йўқотмаган асарини ёзди. Бу нафақат ақл ва ҳис-туйғулар ҳақида маълумот берувчи китоб, балки ўз яқинлари, севимли фарзандлари, ота-онаси, шериклари ва ходимлари ва албатта ўз ҳаётини яхшилашни истаган ҳар бир инсон учун қимматли қўлланмадир.
Добавил товар для сравнения
Акилвой хикоялари: Сеҳрли таёқча
Добавил товар для сравнения
Михаил Розенфельд: Денгиз сирлари
Даниел Гоулман. Ҳиссий интеллект
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish