Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид: Хатми Қуръонга марҳабо

0 отзывов
39 000 сум сум
4 900 сум x 12 мес
Модель: Хатми Қуръонга марҳабо
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:
Проголосуйте:

Описание товара

Бугунги кунда юртимизда ўтказилаётган хатми Қуръонлар кўп жиҳатдан намунали ва гўзал тарзда адо топмоқда. Шу билан бирга, бу ибодатни эндиликда юқори илмий савияда, билим ва ҳужжат асосида, янада мукаммал, янада манфаатли шаклда ўтказиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди. Хусусан, қориларимиз бу маънода ўз устиларида яна ҳам кўпроқ ишлашлари, Қуръони Каримнинг тажвидини, унинг маъноларини, ахлоқу одобини ҳам пухта эгаллашга ҳаракат қилишлари лозим. Қуръонни гўзал суратда, ҳарф ва калималарини дона-дона қилиб, муҳаббат билан қироат қилиш ҳар бир қорининг Қуръон олдидаги бурчидир. Шу билан бирга, қориларимиз Қуръонни қироат қилишда қанчалик яхши намуна кўрсатсалар, унга амал қилишда ҳам ана шундай ўрнак бўла олишлари даркор.

Хатми Қуръонда иштирок этаётган ҳар бир мусулмон киши Қуръонга нисбатан одоб билан, ихлос билан муносабатда бўлиши динимиз талабларидандир. Қуръон қироатини тинглаш билан бирга унинг маъноларини ўрганишга ҳам ҳаракат қилиш лозим. Юртимизда уламои киромларимиз томонидан она тилимизда ёзилиб, нашр этилаётган тафсирларни ўқиб, илоҳий ўгитлардан баҳраманд бўлиб борсалар, ҳар кунги ўқийдиган, тинглайдиган сураларининг қисқача мазмуни билан танишиб борсалар, жуда ҳам улкан ажру савобларга, фойдаларга эга бўладилар, иншааллоҳ.

Аллоҳга шукрлар бўлсинки, ҳозиргача юртимизда Қуръони Каримга доир бир қатор китоблар чоп қилиниб, халқимиз қўлига етиб борди. Аммо юқорида биз сўз юритган мавзу – хатми Қуръон ҳақида ҳалигача бирор махсус асар йўқ эди. Ёш тадқиқотчиларимиздан Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид тарафидан тайёрланган ушбу «Хатми Қуръонга марҳабо!» номли китоб бу борадаги биринчи қадам бўлди. Рисола жуда ҳам равон, лўнда тили ва халқчиллиги билан ажралиб туради. Унда жуда кўп қимматли маълумотлар ўрин олган. Айниқса, хатми Қуръон дуосига доир сатрлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. Ўйлаймизки, бу китоб аввало қориларимиз учун, қолаверса, барча мўмин-мусулмонлар учун ажойиб қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Аллоҳ таолодан ўтинчимиз – ҳофизи Қуръонларимиз яна ҳам кўпаяверсин, уларнинг шарофатларидан юртимиз янада осуда бўлиб, халқимизнинг ичу таши илоҳий калом нури билан мунаввар бўлиб бораверсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов

Мундарижа

  • Тақдим

  • «Хатми Қуръонга марҳабо!» китобига тақриз

  • Муқаддима

  • «Хатми Қуръон»нинг маъноси нима ва у қандай амал?

  • Қуръонни хатм қилиш қачон бошланган?

  • Қуръонни қанча муддатда хатм қилиш керак?

  • Салафи солиҳлар ҳаётидан намуналар

  • Хатм етказиш учун нималарга эътибор бериш лозим?

  • Хатми Қуръоннинг фойдалари ва ундан кўзланган мақсадлар

  • Хатми Қуръон одоблари

  • Хатми Қуръонда такбир айтиш масаласи

  • «Хатми сағир» ҳақида

  • Хатми Қуръондаги басмала масаласи

  • Хатмда унутиб қолдирилганоятларни қандай тўлдирилади?

  • Ўтганларга хатми Қуръон бағишлаш ҳақида

  • Хатми Қуръонда дуо қилиш

  • Аҳли Қуръон дўстларга кўнгил нидоси

  • Тингловчиларга мурожаат

  • Ўтмишдан намуналар

  • Хатми Қуръон дуоси

Характеристики

ISBN 978-9943-7547-2-0
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 336
Издательство Ҳилол-нашр
Тип обложки Твердая
Формат бумаги А6
Год издания 2022

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид: Хатми Қуръонга марҳабо

0 отзывов
39 000 сум сум
4 900 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!