Ҳар куни савоб топиш учун имконият излайсизми? ☑️
Баъзан савоб олиш учун катта иш қилиш керакдек туюлади. Аслида эса, бир табассум, бир яхши сўз, ота-онага эътибор, яқинларга меҳр, ҳатто оддий бир ният ҳам савобга сабаб бўлиши мумкин. 🤍
📚 Ҳано бинти Абдулазиз Сонийнинг “Ҳар куни қандай савоб топамиз?” китоби инсонни кундалик ҳаётига бошқача нигоҳ билан қарашга ундайди.
📖 Китобни ўқир экансиз, балки бугунгача оддий деб билган кўплаб ишларингиз ортида қандай катта ажр яширинганини англаб етарсиз…
“Ҳар бир ният — савоб нуридир.” ✨