Ҳаким Абдулла: Аҳадият (Сайланма V)
- ISBN
- 9789910708183
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
Описание товара
Таниқли шоир Ҳаким Абдулланинг «Аҳадият» (Сайланма, В жилд) китобига кўплаб лирик, психологик, фалсафий ва тасаввуфий янги сара шеърлар, достонлар ва туркум киритилган. Мутолаа давомида янги ғоялар, назариялар,
методлар тафаккурни шакллантиради, ақлий қобилиятни оширади. Онгли ҳаракатни ўзгартиради. Фикрлашни, дунёқарашни камолот чўққиси сари ундайди. Бу илк маърифат мураккаб ғаройиб мантиқий янгиликка ноанъанавийликка мойил кўнгил кечинмалари, тафаккур, ҳаёт эхтиёжлари тараққиёт эволюсияси ифодаси саналиб, онгнинг юксаклигини таминлайди.
Солиҳлар сийратини ўргатади, қалбларни уйғотади, ҳаракат ва ҳис-туйғуларни қўзғатади, руҳларни поклаб салоҳиятли қилади. Инсонни ўз бурчларини, ҳақ-ҳуқуқларини тугал англашга, Аллоҳга қайси йўл билан бориш, одамлар билан қандай муносабатда бўлмок лозимлиги, динга қандай хизмат қилиш кераклигини, борингки, икки дунё мазмун-моҳиятини англаш ҳислатидан бохабар қилади.
Нодир сўзлар, ҳикматлар, ёрқин амаллар эса қалбларни юмшатади ва шаксиз кўнгил коиноти мерожи сир-синоатига сайр қилдиради.
Қадрли ўқирман! Камалакдай ранго-ранг товланган сеҳрли, самовий, илоҳий икки олам кўнгил сайрингиз муборак бўлсин!
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Ҳаким Абдулла: Аҳадият (Сайланма V)
