Хайриддин Султон: Одамлардан тинглаб ҳикоя

5 2
2 отзывов
35 000 сум сум
4 400 сум x 12 мес
Модель: Одамлардан тинглаб ҳикоя
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Тўпламдан ўрин олган ҳикоялар ғаройиб усулда ёзилган. Аслида, ёзувчи ҳаётда кўрган-билган, кимлардандир эшитган ва ёзишга “туртки” берган воқеаларини бадиий бўёқлар воситасида қоғозга тушуради. Улуғ шоир Ҳамид Олимжоннинг “Кўп эртак эшитгандим, Сўйлаб берарди бувим” деган сатрларига монанд бу гал адиб Хайриддин Султон ҳам ана шу воқеаларни сўзлаб берган кишиларнинг тўлиқ исм-фамилиялари ва мартабаларини очиқ кўрсатган ҳолда қоғозга тушуриб, улар тилидан маҳорат ила бадиий қиёмига етказган. Демак, ҳикояларда тасвирланган воқеалар ҳаётда аниқ юз берган. Бироқ, улар бадиий публицистикадан юксакроқ ўринда турувчи адабий жанр – ҳикоя тарзида ёзилган. Сўзлаб берган инсоннинг кимлиги, мартабаси ҳикоя мазмундорлигини янада оширишга хизмат қилган.

Айтайлик, “Омад” сарлавҳали ҳикояни Тошкент шаҳрининг собиқ бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов сўзлаб берган. Унда баён этилган омадли воқеа чиндан ҳам дунёларга татийдигандек таассурот қолдиради. Анвар қори Қирғизистоннинг Қорасув шаҳрида яшаётган устози Алоуддин Мансурни зиёрат қилиб борганида ўша ерлик Ботирбек исмли бир йигитга иш топишга ёрдам беришига тўғри келади. Хуллас, Ботирбек ўн минг аҳоли яшайдиган Оқёр қишлоғи қабристонига гўрковликка жойлаштирилади.

Орадан бирор йил ўтиб Анвар қори яна ўша томонларга зиёратга борса, ҳузурига Ботирбек келади.

“– Хўш, мулла Ботирбек, ўзингизнинг ишларингиз қалай? Хизматга кўникиб, ўрганиб кетдингизми” деб сўрайди ундан.

Гўркор йигитнинг гапи ажойиб-у ғаройиб бўлади:

“– Энди, сизга қандай тушунтирсам экан… Энди… шу, сиз ишга қўйиб кетганингиздан кейин… қишлоғимизда бирорта ҳам одам ўлмади-да…”

Ана сизга омад-у, мана омад!..

Аслида Анвар қоридек табаррук инсоннинг шу ишга бош қўшгани Оқёр аҳлига катта омад келтиргандир, деган фикрлар хулоса ўрнида пайдо бўлади.

“Монолог” ҳикоясида шоир Акбар Махсумов тилидан бутун бир давр ва ўша замондаги журналистика-ю ҳуқуқшунослик соҳасида ишлаганларнинг антиқа қисматлари жуда қизиқарли тасвирланган. Ҳуқуқшунослик соҳасида қавму қариндошлари билан катта-катта мансабларни “ишғол” этган Дадавой сўтнинг оиласидан чиқиб қолган шоир нигоҳи билан сўнгги эллик-олтмиш йил мобайнида юз берган воқеалар, ўша даврдаги журналистиканинг аҳволи, ҳуқуқ посбонларининг қиёфалари кўз ўнгингизда қайта-қайта жонлангандек бўлаверади.

Бу ҳикояни бўлғуси журналистлар-у айрим “эркин ижодкор”ман деб юрганлар учун ўзига хос ажиб сабоқ, дегимиз келади.

Собиқ мустабид тузум даврида атайданми ё бошқа сабабданми, кўпгина миллатдошларимизнинг ҳужжатларига исм-фамилиялари хато ёзилганидан дилимиз хуфтон бўлиб юрамиз. Миллат дардига айланган бу маънавий фожеа “Миллатчининг жазоси” сарлавҳали ҳикояда ғоят таъсирли ёритилган.

“– Ҳуррият бўлиб, коммунистлар демократларга, атеистлар диндорларга айланган, миллий ўзликни англаш сиёсат даражасига кўтарилган дориломон кунлар” бир илмий ходим – Жамолитдин Бузруков фуқаролик паспортидаги имловий хатони тузатиб, қандай балога гирифтор бўлгани ғоят қизиқарли тасвирланган. Буни қарангки, у исмини Жамолиддин, деб тўғриласа, ўз уйи, хотини, болалари, мол-мулки, дипломлари ва, умуман, бутун борлиғидан жудо бўлиб қолар экан… Шўрлик, ахийри, ўттиздан ортиқ ҳужжатларда ўз исмини тўғрилаб чиқишдан кўра хато ёзилган бўлса-да ўша “Жамолитдин” ҳолига қайтишдан ўзга чора тополмайди.

Янги паспортида исмини тўғрилаб берган подполковник Назымов Б.Ю. ҳузурига қайтадан бош уриб борган миллатпарвар Жамолиддин хижолат ботқоғидан қутулиш учун айтган мақоллардан куларингни ҳам, куярингни ҳам билмайсан. Унга руҳан “ҳамдард” бўлиб, бошқа аччиқроқ мақоллар ҳам хаёлингда чарх ураверади…

Бу, аслида, ҳужжатларида исм-фамилиялари хато ёзилиб кетган барча миллатдошларимизнинг аччиқ қисматидир. Алам қиладиган жойи шундаки, жамиятимизда ҳали-вери бу муаммога тўлиқ барҳам берилиши амримаҳолдек кўринади…

Социолог Ҳабибулла Шоумаров тилидан ҳикоя қилинган “Уй сотилади” сарлавҳали ҳикояда айрим қишлоқ одамларининг аянчлироқ турмуш тарзи жуда ҳаққоний тавирланади. Яъни, азим шаҳарлар янги шаҳар ва эски шаҳар деган қисмларга бўлингани каби бир қишлоққа туташ Татар маҳалладаги ажиб манзарага ҳавас билан қарайсиз. Хаёлан уни қишлоқдаги ҳолат билан қиёслайсиз. Яъни, “бошқа қинғир-қийшиқ, тангу тор кўчалардан фарқли равишда унинг ҳудудида ҳеч вақт таппи-тезак парчалари сочилиб, пичан-сомон тўзиб, эшик олдига боғланган мол-ҳолларни пашша талаб ётмас эди”.

Бир ўринда “йўллари равон, кўчалари чароғон, одамлари фаровон Татар маҳаллада яшашни орзу қилмаган ўзбек йўқ эди қишлоғимизда” деган гап дилингиздаги орзуларга пайваста бўлиб кетади гўё.

90-йилларда Қримга кўчиб кетган “татарларнинг уйларини сотиб олган барака топгур ҳамқишлоқларим кўз очиб юмгунча бу ерларни ҳам қишлоқнинг бошқа хароб кўчалари қаторига тушуриб” қўйганини ўқиб, кўксингнинг аллақаерида нимадир чирт узилгандек бўлади.

Энг қизиғи, шунга ўхшаш воқеа-ҳодисалар жуда кўп қишлоқларда юз берганига ўша давр одамлари шоҳиддирлар.

Хўш, ўшандан буён миллатдошларимизнинг маънавий дунёси қанчалик ўзгарди? Сўнгги йилларда замонавий “Обод қишлоқ”лар бунёд этилмоқда. Уларни лоақал ўша Татар маҳалладек обод, файзли қилиб яшай оляпмизми, деган оғриқли саволлар қалбингни ўртайверади.

Тўпламдан ўрин олган “Шодиёна”, “Мастона”, “Фожиёна”, “Ашёвий далил”, “Ҳақиқатчи” каби жами ўттиз битта ҳикоянинг ҳар бирида шу каби дилни ўртаб юборадиган воқеа-ҳодисалар маржондек тизилиб кетган.

Бу ҳикояларнинг аксариятида собиқ мустабид тузум даврида улғайиб, юртимиз мустақиллиги шароитида онгу тафаккури ўзгараётган катта ва ўрта авлодга мансуб замондошларимизнинг ажиб қиёфаларини кўргандек бўласиз. Кўп воқеликлар ўз бошингиздан ҳам ўтгани ёдга тушиб, асар қаҳрамонлари билан руҳан ошно бўлиб қоласиз.

“Одамлардан тинглаб ҳикоя” китобини мутолаа қилар экансиз, атоқли шоир Эркин Воҳидовнинг “Одамларнинг ўзидан олиб, одамларга бермоқдир ишим” деган машҳур сатрлари ёдга тушаверади. Негаки, унда ҳар бир ҳикоя шахси аниқ кўрсатилган одамлар тилидан ёзиб олингани аён.

Бу ҳаётий ҳикоялар адиб Ўткир Ҳошимов ибораси билан айтганда, қисса қуввати билан ёзилгани баайни ҳақиқатдир.

Устоз адиб Хайриддин Султон асарларининг жозибадор тили ва услуби, халқ мақоллари ҳамда маталларига бой битиклари ўқувчи қалбини маънан бойитибгина қолмасдан, унга ҳаёт сирларидан сабоқ берганини ҳис этасиз. Шундай маънавий хазинамизни бойитган “Одамлардан тинглаб ҳикоя” китоби ҳам адабиёт ихлосмандларига муборак бўлсин, дегимиз келади.

Аслида ижод ва адабиётнинг вазифаси ҳам шу эканини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

филология фанлари номзоди, доцент

Характеристики

ISBN 978-9943-6472-1-3
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 400
Тип обложки Твердая
Формат бумаги A5
Год издания 2020

Хайриддин Султон: Одамлардан тинглаб ҳикоя

5 2
2 отзывов
35 000 сум сум
4 400 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!