Гулруҳ Маркаева ‒ ёш, истеъдодли ёзувчиларимиздан бири. У адабиётда ўз ўрнига эга бўлиш, ўз овозини эшиттириш учун мудом ҳаракатда. Ҳикояларида ҳеч кимни такрорламасликка, ўзига хос услубга эга бўлишга интилади. Ҳаётни синчковлик билан, бутун икир-чикирларигача кузатиб қаламга олишга ҳаракат қилади. Қаҳрамонлари ҳаётий, топилмалари оригинал, тили ширин, чиқарган хулосалари гўзал, ўқувчига айтадиган гапи, дарди бисёр.
Китоб икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда ҳикоялар ўзбек тилида, иккинчи қисмда эса ушбу ҳикояларнинг инглиз тилидаги таржимаси келтирилган. Мазкур ҳикоялар чин адабиёт муҳлисларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
