Гари Келлер, Жей Папасан: Ягона нарса
- ISBN
- 9789910858130
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Миллионлаб инсонларга доимий бандликдан қутулиб, энг муҳим ишни аниқлаш ва бажариш орқали катта натижага эришишни ўргатган халқаро даражадаги BESTSELLER китоб - “Ягона нарса!”
“Ягона нарса” - ҳаётингизни соддалаштириб, энг катта натижаларга олиб борадиган кучли қўлланма.
Сизнинг ЯГОНА НАРСАНГИЗ нима?
Одамлар ушбу оддий, лекин кучли тушунча орқали шахсий ҳаёти ва карьерасида энг муҳим нарсаларга эътибор қаратмоқда.
Компаниялар ходимларининг самарадорлигини ошириш учун ўқув гуруҳлари, тренинглар ва мураббийлик дастурларидан фойдаланмоқда. Савдо жамоалари савдони оширмоқда. Ташкилотлар дарслар ташкил қилиб, ушбу тушунчани аъзоларига тавсия қилмоқда.
Бир вақтнинг ўзида битта нарсага энергияни жамлаш орқали одамлар янада мазмунли ҳаёт кечирмоқда: карьерасини ривожлантирмоқда, молиявий ҳолатини мустаҳкамламоқда, вазн ташлаб соғломлашмоқда, эътиқодини чуқурлаштирмоқда ва оила ҳамда шахсий муносабатларини мустаҳкамламоқда.
КАМРОҚ ИШ = КЎПРОҚ НАТИЖА
Ҳар куни келадиган e-mail, хабарлар, твитлар, билдиришномалар ва йиғилишлар сизни чалғитади ва стрессга солади. Иш ва оила талаблари бир вақтнинг ўзида сизга босим қилади. Натижада нима бўлади? Ўртача даражадаги иш, ўтказиб юборилган муддатлар, камроқ даромад, камроқ лавозим кўтарилиши ва жуда кўп стрессга олиб келади.
Ишингиздан кўпроқ самарадорликни хоҳлайсиз. Яхшироқ турмуш учун кўпроқ даромадни истайсиз. Ҳаётдан кўпроқ қониқиш, ўзингиз, оилангиз ва дўстларингиз учун кўпроқ вақтни хоҳлайсиз.
Бу китоб сизга:
- диққатни чалғитувчи нарсалардан воз кечишни;
- энг муҳим вазифани аниқлашни;
- кам иш қилиб, кўпроқ натижа олишни;
- фокус орқали муваффақиятга эришишни ўргатади.
Агар сиз:
- доим банд, лекин натижадан норози бўлсангиз;
- мақсадларингизга тезроқ етмоқчи бўлсангиз;
- ҳаётингизда тартиб ва фокусни оширмоқчи бўлсангиз;
Унда бу китоб айнан сиз учун!
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Гари Келлер, Жей Папасан: Ягона нарса
