Габриэл Гарсиа Маркес: Ошкора қотиллик солномаси
- ISBN
- 978-9910-8876-9-7
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Габриел Гарсиа Маркеснинг“Ошкора қотиллик солномаси”асари — бу нафақат жиноят ҳақидаги ҳикоя, балки инсоний лоқайдлик, жамиятдаги ахлоқий таназзул ва ҳақиқатнинг пароканда бўлиши ҳақида ёзилган чуқур фалсафий асардир. Нобел мукофоти совриндори бўлган муаллиф бу сафар ҳам ўзига хос услуби билан ўқувчини қулайлик зонасидан чиқишга мажбур қилади.
Асар Баярдо Сан Роман ва Анжелика Викарио ўртасидаги никоҳ билан бошланади, аммо орадан кўп ўтмай келин ўз бокиралигини йўқотгани маълум бўлади ва бу воқеа Сантиагони қурбонига айлантиради. Энг қизиғи, қотиллик содир этилиши олдиндан бутун шаҳарга маълум бўлган бўлса-да, ҳеч ким уни тўхтата олмайди ёки истамайди. Айнан шу "ошкоралик" орқали Маркес бизни масъулияцизлик, бефарқлик ва ижтимоий пассивлик ҳақида чуқур ўйлашга мажбур қилади.
Орқадаги аннотацияда ёзилганидек, воқеалар аста-секин, батафсил очиб борилади ва ҳар бир гувоҳнинг нуқтаи назари, ўз хотираси орқали трагедия тасвири тўлиқроқ ва мураккаброқ бўлиб боради. Ушбу кўп овозли ёндашув эса роман матнини полифоник — кўп қатламли ва чуқур маъноли қилади.
Маркес бу асарда сюжетни вақт бўйича эмас, балки ҳиссиёт ва эсдаликлар оқими орқали ривожлантиради. Ўқувчи ҳар саҳифада янги тафсилот, янги нигоҳ, янги тушунча билан қарама-қаршиликларга дуч келади. Бу эса асарни нафақат ўқиш, балки ҳис қилиш, ҳис этиш зарур бўлган бир асарга айлантиради.
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Габриэл Гарсиа Маркес: Ошкора қотиллик солномаси
