Служба поддержки
Вы изучаете Фрида Макфадден: Оқсоч, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Фрида Макфадден психологик триллер жанрида
ижод қилувчи машҳур америкалик ёзувчи. У ўткир сюжетли, кутилмаган бурилишларга бой асарлари билан китоб хонлар орасида катта шуҳрат қозонган.
Макфадден кўпинча инсон психологияси, яширин сирлар ва оддий хаёт ортида яширинган коронги ҳақиқатларни тасвирлайди.
Унинг энг машҳур асарларидан бири «Оксоч» (The Housemaid) бўлиб, ушбу роман дунё бўйлаб миллионлаб нусхада сотилган ва кўплаб тилларга таржима қилинган.
Ушбу роман Huzur nashriyoti томонидан илк бор ўзбек
тилида нашр этилмокда.
Бу уйни фақат қўлларим кишанбанд ҳолда тарк этишим мумкин.
Фурсат борида жуфтакни ростлаб қолишим керак эди. Аммо энди бу имкон қўлдан чиқди. Полиция уйда, улар юқорида нима борлигидан хабардор. Ортга эса йўл йўқ.
Бир оздан сўнг ҳақ-ҳуқуқларим билан таништиришади. Нега халигача бундай қилишмади, ҳайронман. Балки мени лақиллатиб, уларга айтишим керак бўлмаган бирон нарсани ўзимдан гуллаб қўйишимни кутишаетгандир.
Овора бўлишади!
Қора сочларига оқ ораланган полициячи мен билан ёнма-ён ўтирибди — чорпаҳл гавдаси қўнғир тусли итальянча чарм диванга тинмай сирғаляпти. Қизиқ, унинг уйидаги дивани қанақа экан-а? Нархи мана буники каби отнинг калласидек эмаслиги аниқ. Ҳойнаҳой, зарҳалоб ранги, устига ҳайвон териси ташлаб қўйилган, бир неча жойи чокидан сўкилиб кетган бўлса керак. Худди шунчака дивани бўлиши ҳақида хаёл сураётганмикан-а? Ёки чордоқдаги мурда ҳақида ўйлаётганмикан?
Добавил товар для сравнения
Марк Мэнсон: Ҳаммаси расво (Юмшоқ муқова)
Добавил товар для сравнения
Жоанна Кетлин Роулинг: Гарри Поттер ва афсонавий тош
Добавил товар для сравнения
Жоанна Кетлин Роулинг: Гарри Поттер ва махфий хона
Фрида Макфадден: Оқсоч
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish