Энг сара муҳаббат қиссалари (юмшоқ муқова)
- ISBN
- 978-9943-27-957-5
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 320
Описание товара
Муҳаббат не қудратки, инсон қалбида ана шу тилсимли оламга эҳтиёж, интилиш бор? Унда не қудрат яширинки, уриб турган юрак ўзга бир қалб томон ҳамиша илҳақ бўлаверади, юраги соғинч азоби билан ўртанаверади? Бу саволга дунёда қанча одам истиқомат қилса, худди шунча жавоб бор, яъни ҳар бир инсон юрагида гоҳида ошкор, гоҳида пинҳон муҳаббат яшайди.
Дарҳақиқат, Дунё муҳаббатдан пайдо бўлди. Муҳаббат тириклик устуни бўлди. Муҳаббат шахсларни камолга етказди. Муҳаббат маънан комил инсонни тарбиялади. Муҳаббат одам боласига ўзини танитди. Муҳаббат ҳайратлар, азоблар, оғриқлар, дардлар, қайғулар билан келди. Ва инсон фарзанди уни шу ҳолида қувонч билан қабул қилди, оғир дамларида ундан паноҳ истади.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган китобга биз ўлмас ва абадий мавзу - муҳаббат энг сара қиссаларни жамладик.
Тўплам юрагингиз қатидаги ечими йўқ саволларга жавоб беролса, неларнидир ёдингизга солса, қалбингизда мудраб турган туйғуни қайта ҳаяжонлантирса ва уни ўқишга яна эҳтиёж сезсангиз, биз ўз мақсадимизга эришган ҳисоблаймиз ўзимизни.
Тўпловчи: Маъмура Қутлиева
Характеристики
| ISBN |
978-9943-27-957-5 |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Мягкая |
| Количество страниц |
320 |
| Год издания |
2020 |
| Издательство |
Янги Аср Авлоди
|
| Надпись |
Кириллица
|
| Язык |
Узбекский
|
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Энг сара муҳаббат қиссалари (юмшоқ муқова)
