Элзод Султонов: Юрагимда сенсан...
- ISBN
- 9789943828186
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
Описание товара
Севги-муҳаббат туйғуси нафақат инсоннинг танасидан, балки уни ўраб турган олам-теваракдан кенгроқ тушунча.
"Муҳаббат" дея аталмиш тилсимот унга роҳат бахш этиш билан бирга худди шу каби оғриқ ва азобларга дучор қилади ҳам.
Бир вақтнинг ўзида ҳам роҳатланиш, ҳам азобланиш...
Ишқ, севги, муҳаббат, соғинч азоби, кутиш тоқати, уйқусизлик, руҳиятига ёққан мусиқани қайта-қайта эшитавериб тўймаслик, ишқий саргузаштга бой кино ва саҳна кўринишларини ҳаяжон билан томоша қилиш, бу йўналишда маҳорати бўлса-бўлмаса сурат чизиш, шеърий мисралар битиш, ишқий мактублар ёзиш, қўшиқларни хиргойи қилиш, девона-ю телбаларга хос одатлар орттириш…
Санайверса адоғи йўқ...
Бундай ташхиси сероб “дард”нинг яна бир даъвоси — мутолаа… Яхши китоб, таниш туйғулар тараннуми, ишқий саргузаштга бой воқеа-ҳодисалар ривожи ҳақидаги адабиётнинг ўз ўқувчилари бор.
Муаллиф Элзод Султоновнинг навбатдаги китоби “Юрагимда сенсан...” деб аталади.
“Юрагимда сенсан...” ёхуд юрак томчилари билан ёзилган бадиҳалар тўплами — Сиз кутган асар!
Марҳамат, ўқинг, нозик туйғу тараннумига бағишланган мазкур нашр Сиз азиз китобхонлар учун ажойиб туҳфа!
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Элзод Султонов: Юрагимда сенсан...
