Чўлпон ижоди ва замонавий адабий жараён
- ISBN
- 9789943516182
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 328
Описание товара
Бугун юртимиз мустакилликка эришганига чорак асрдан ошди. Унга эришиш учун юз йилдан ҳам кўпроқ курашдик. Бу курашнинг бошида турганларнинг қанча-қанчаси ўз эътиқоди йўлида - эрк йўлида, Ватан озодлиги йўлида жонини қурбон қилдилар. Улардан бири - Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпондир. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва бошқа кўплаб жадидлар қаторида туриб халқ озодлиги учун курашган, миллат дарди билан яшаган, унинг ўсишини, юксалишини истаб тинимсиз курашган, ижод қилган ва кейинги давр шоиру адибларига қанот бўлган Чўлпон изидан оташин адабий мерос қолдирди. Конференсия материалларини ўзида жамлаган ушбу китобда республикамиздаги таниқли олимлар, чўлпоншунослар, адабиётшунос ва ёш тадқиқотчиларнинг Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг ҳаёт йўли, ижодий мероси ва у яшаган замон ва макондаги ижтимоий-сиёсий, адабий ҳодисалар, шоир адабий меросининг дунё миқёсида ўрганилиши билан боғлиқ фикрлари ва хулосалари тақдим этилган.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Чўлпон ижоди ва замонавий адабий жараён
