Служба поддержки
Вы изучаете Бўзўрг Алавий: Унинг кўзлари, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Бузург Алавийнинг ушбу асари севги, изтироб ва ижтимоий адолат орзуси уйғунлашган адабий шоҳасардир. Асар илк бор 1952 йилда нашр этилган бўлиб, бугунга қадар форс адабиётининг энг муҳим классик намуналаридан бири сифатида ўқилиб келинмоқда.
Роман ўқувчини ХХ асрнинг аввалги ўн йилликларидаги Эрон жамияти, сиёсий босимлар ва яширин курашлар саҳнасига олиб киради. Асар жамиятда зиёлиларнинг масъулияти, аёлларнинг ички дунёси ва эркинлик йўлида- ги интилиш мавзуларини ўз ичига олади.
«Унинг кўзлари» - нафақат шахсий қисмат ҳақидаги роман, балки бутун бир давр руҳиятини, инсон орзулари ва изтиробларини ўзида мужассам этган асар.
Эрон тараққийпарвар ёзувчиси Бузург Алавий 1904 йил 2 февралда Техронда туғилган бўлиб, унинг номи нафақат ўз ватанида, балки дунёнинг кўп мамлакатларида машхурдир. У дастлаб Германияда таълим олиб, сўнг Эронга кайтиб, ижодий фаолиятини бошлайди. Лекин 50-йилларнинг охирига келиб Германияга кўчиб кетади ва Берлин университетида дарс бера бошлайди. Бузург Алавий 1997 йил 17 февралда Берлин шаҳрида вафот этади.
«Унинг кўзлари» романи демократик ҳаракатга ва яширин озодлик йўлидаги фаолиятга бағишланган. Асар қаҳрамони Мокон иродаси мустаҳкам, танлаган йўлидан кайтмас, қийинчиликлардан чўчимайдиган сардор. Романнинг иккинчи қаҳрамони Фарангис эса бой хонадон вакили бўлиб, ҳаётда ўз ўрнини топа олмайди. Моконга бўлган қаттиқ ва самимий муҳаббати туфайли у ҳам озод- лик ҳаракатига қўшилади ва бу йўлда ўзини фидо қилади. Асар бой услубда, ширин тилда ва юксак дид билан ёзилган.
Добавил товар для сравнения
Апанасик В: Речи, изменившие мир – Черчилль
Бўзўрг Алавий: Унинг кўзлари
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish