Биргаликда арзон! “Ҳар ой охири минусдамиз…” тўплами
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Надпись
- Кириллица
Описание товара
Пул топамиз, харажат қиламиз… лекин ой охирида яна минус.
Бунинг сабаби оддий: пул топишни биламиз, лекин уни бошқариш, сақлаш ва кўпайтиришни ҳеч ким ўргатмаган.
Ушбу 2 муҳим китоб вазиятни яхшилашга ёрдам беради:
Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари
Ойликдан ойликкача яшашдан чарчадингизми? Молиявий эркин бўлишни истайсиз, аммо ишни нимадан бошлашни билмайсизми? Агар шундай бўлса, унда «Латте омили»ни ўқишингиз керак.
Бадавлат бўлмай туриб ҳам бой яшаш мумкинми? Албатта, мумкин. Бунинг учун маошингизни оширишларини, лотереяга ютуқ чиқиши ёки кутилмаган хазина топиб олишни кутишга ҳожат йўқ.
Кўпчилик бир умр бошқаларни бой қилиш учун ишлаганини жуда кеч тушунади. Натижада ўзини ҳеч қачон бадавлат бўлолмайдиган муҳтож одамдек ҳис этиб, барча истакларини ноаниқ муддатга ортга суради...
Ушбу китоб қаҳрамони ҳам «Қурбим етмайди» дея кўп нарсада, ҳатто орзуларида ҳам ўзига чекловлар қўйган. У тасодифан танишиб қолган кекса бариста эса қизга ўзи ўйлаганидан анча бадавлатроқ эканини тушунтириб беради.
Морган Ҳаузел: Пул психологияси ёҳуд бойлик, очкўзлик ва бахт ҳакида эскирмас сабоқлар
Морган Ҳаузелнинг «Пул психологияси» китоби пул билан бўлган муносабатингизни том маънода ўзгартириб юборишга қодир деган умидда сизга ушбу асарни тортиқ этмокдамиз. Асарни мутолаа қилар экансиз, пулни самарали бошқаришда молиявий ёки математик билимлар эмас, кишининг хулқ-атворию турли кескин паллаларда ўзини қандай тутиши муҳимроқ роль ўйнаши кундек ойдинлашиб бораверади. Қолаверса, китобда сизга доимий ҳамроҳлик қиладиган бойликка тежамкорлик, камтарлик ва эҳтиёткорлик сингари инсоний хислатлар билан эришилиши ҳаётий далиллар ва ўринли мисоллар билан исботлаб берилган. Умид қиламизки, ушбу асар бутун ўзбек китобхонлари учун фойдали манбага айланади.
Тўплам нархи: 129 000 сўм
Чегирма билан: 99 000 сўм
Тўплам Ўзбекистон бўйлаб почта офисларигача бепул етказиб берилади
Қанча эрта ўқисангиз, шунча яхши. Буюртма беринг ва пул билимини ўрганинг!
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Биргаликда арзон! “Ҳар ой охири минусдамиз…” тўплами
