Бейҳан Будак: Сенинг айбинг эмас
- ISBN
- 9789943927841
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Ҳаётдаги муаммолар ҳақида бир ўйлаб кўр: кўнглингдаги беқадрлик ҳисси, ўзингга зарар келтирадиган муносабат- ларингдан воз кечолмаслигинг, муваффақияцизликларинг, айни хатоларга такрор-такрор йўл қўйишинг, бошқаларга шафқат билан муомала қилган ҳолда ўзингга шафқациз бўлишинг, ичингга ўрнашиб олган, ҳали ҳам босилмаган жаҳлинг ва ҳатто қизғанчиқликларинг у рашкинг...
Хўш, уларни сен танладингми? Ёки, эҳтимол, ўтмишда бошингдан ўтганлар бугун ўзингни шундай ҳис қилишингга сабаб бўлаётгандир... Узун гапнинг қисқаси, ўзингни айблашни бас қил! Бу, ҳолатни баттар оғирлаштиришдан бошқасига ярамайди.
Бу китоб воситасида сен билан бирга ўтмишингнинг қоронғи йўлакларига қараб саёҳатга чиқамиз. Ичида туғилган оилангдан тортиб бошдан кечирган руҳий жароҳатларинггача бўлган ҳамма нарсани, хуллас, бугун мавжуд бўлган муаммоларингнинг барчасини яхшилаб ўрганамиз. Шунингдек, болалик чоғингда олишинг керак бўлган меҳр- муҳаббат ва ишонч туйғусини англамаганингда нималар юз берганини, ота-онангнинг билиб билмай қилган номақбул хатти-ҳаракатлари қандай иллатларни келтириб чиқарганини кўрасан. Баъзан аҳамияциз деб ҳисобланган кичик бир жароҳатнинг узоқ вақт давомида катта зарарлар келтириб чиқаришини англаган сари енгил торта борасан.
Ушбу китоб сенга мўжизалар ваъда қилмайди. Чунки ҳеч нарса мукаммал эмас. Аммо ўзингни ҳозирги аҳволингдан анча яхши ҳис этасан, иншааллоҳ. Биргаликда юришни ният қилган йўлимизнинг мақсади ҳам мана шу.
Алқисса, ўзингга бу имкониятни беришинг зарур...
Характеристики
| ISBN |
9789943927841 |
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Мягкая |
| Количество страниц |
304 |
| Страна происхождения |
Узбекистан |
| Год издания |
2023 |
| Издательство |
BEST-BOOK |
| Надпись |
Латиница |
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
глянцевые |
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Бейҳан Будак: Сенинг айбинг эмас
