Бегижон Аҳмедов: Сайёҳ
- ISBN
- 9789910841286
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Реал воқеаларга асосланган ушбу қиссада Ўрта Осиёдаги давлатлардан бирида истиқомат қилувчи тадбиркор олим кишининг бошидан кечирган саргузаштлари баён қилинади. Асар қаҳрамони атрофидаги иккиюзламачи одамларни тарк этиб, соғлигини тиклаш, ўзлигини ва Худони англаш, зиддиятларга тўлиб кетган қалби билан танҳоликда суҳбатлашиш мақсадида олти ой давомида ёлғиз Помир-Олой тоғ тизмаларда айиқ ва бошқа махлуқотлар қуршовида яшайди.
Экстремал тоғ шароити, йиртқич ҳайвонлар, радикал жиҳодчилар ва ҳатто жинлар асирлигидан омон чиққан Сайёҳ бу сафардан имони сайқалланиб, жисмонан яшариб, руҳан покланиб қайтади. Ушбу фалсафий асарда кўтарилган оламшумул муаммолар, одамларнинг пул топишга ружу қўйиб, маънавий инқирознинг кучайиб бораётгани, вужудга келган маънавий бўҳрондан чиқиш йўллари ҳақидаги фикр ва мулоҳазалар ўқувчини теран фикрлашга чорлайди.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Бегижон Аҳмедов: Сайёҳ
