Бадиий ҳикоялар ва тажриба тўплами
- Формат бумаги
- A5
- Издательство
- Asaxiy Books
- Надпись
- Латиница
- Язык
- Узбекский
Описание товара
Девид Николлс: Бир кун. Бир муҳаббат тарихи
Тўрт йил битта университетда ўқиган икки инсон келиб-келиб битирув куни танишиб қолиши мумкинми? Албатта, ахир чарх Эмма ва Декстернинг йўлларини айнан шундай ғаройиб тарзда кесиштирди. Тақдир улар учун атаган бу кун, тўртбурчак қалпоқлар осмонга отилган, дипломлар тантанали топширилган кун катта ҳаётнинг бошланғич нуқтаси бўлди. Битирувнинг эртаси ‒ 15 июль эса Эмма ва Декстерни янада кучли боғлаган, висол ва фироқни бирлаштирган мўъжизавий санадир. Янаги йил бу санада нималар юз беради? Ундан кейинги йиллардачи? «Бир кун» номли фильм учун асос бўлган ушбу китоб икки қаҳрамоннинг ҳар йили 15 июлда нималарни бошдан кечиришини тасвирлайди.
Тара Вестовер: Талаба (юмшоқ муқова)
Тара ажабтовур муҳитда улғайган. Дадаси мормон эътиқодига содиқ, динни ҳамма нарсадан устун кўрувчи одам. Онаси эса доялик қилиб, гиёҳлардан дамламалар тайёрлаш билан шуғулланади ва ҳар қандай касалликни, ҳатто саратонни ҳам дори-дармонларсиз даволай олишини даъво қилади. Тара оиладаги бошқа фарзандлар каби ташқи дунёдан иҳоталаб қўйилган, давлат мактабида ўқимаган ва фақат ота-онасининг раъйига кўра тарбия топган. Лекин унда, акаси Тайлернинг беқиёс хизмати билан, таълимга нисбатан қизиқиш уйғонади ва шу нарса унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборади.
Абдураззоқ Гурна: Жаннат
Барчамиз Африка қабилалари, уларнинг ҳаёт тарзи, қитъадаги мустамлакачилик даври ва унинг оқибатлари, қулдорлик даври ҳақида қаердадир эшитганмиз, ўқиганмиз ёки кўрганмиз.
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Абдураззоқ Гурнанинг «Жаннат» романи инглизлар мустамлака Африкада маҳаллий аҳолини ўз ерларидан ҳайдаб чиқараётган ва немислар бутун қитъа бўйлаб темирйўл қуришни режалаштираётган даврдаги воқеалар асосида ёзилган.
Эрве Ле Теллье: Аномалия. ПРЕМЬЕРА!
Китоб қисқа муддатда Францияда бестселлерга айланди ва нуфузли Гонкур мукофотини қўлга киритиб, жаҳон эътирофига эришди. Ўшандан бери роман 40 дан ортиқ тилларга таржима қилинган, ўзига хослиги ва кучли сюжети билан китобхонлар ва танқидчилар томонидан олқишларга сазовор бўлган.
Ушбу халқаро бестселлер мураккаб сюжети, жонли ҳикоялари ва чуқур инсоний характерлари билан китобхонни ҳайратлантиради. Шу билан бирга, ўзига хослик, танлов ва воқеликнинг табиатини чуқур ўйлашга чорлайди.
Характеристики
| Формат бумаги |
A5
|
| Издательство |
Asaxiy Books
|
| Надпись |
Латиница |
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые |
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Бадиий ҳикоялар ва тажриба тўплами
