Анбиё Йилдирим: "Қуръоннинг ўзи бизга етарли" иддаоси ортида ётган харакатлар
- ISBN
- 9789910956232
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Ислом умматининг шонли кунларига қайтиш йўлларини ўрганиш мақсадида Мусулмонлар қарийб икки асрдир ечимлар топишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу маънода баъзилар, муаммонинг замирида ҳадислар борлигини айтиб, умматни бир жойга тўплаш учун икки муқова орасидаги Қуръон-и Каримнинг матни билан кифояланиш етарли бўлиши ғоясини илгари сурмоқдалар. Бу нокис фикрни айтиш билан ҳадислар, умматнинг тафриқага тушишига сабаб бўлаётганини ва ишончли эмаслигини иддао қилмоқдалар. Бу ёндашув нафақат диёримизда, балки бошқа ҳудудларда ҳам яшовчи аксарият ёшлар орасида ўз тарафдорларини топаётганига гувоҳ бўлинмоқда.
Қўлингиздаги китоб, айтиб ўтилган фикр ва нуқтаи назарни оятлар орқали кўздан кечирмоқда, ҳадис ва суннат бўлмай туриб асло дин яшаб бўлмаслигини ўргатмоқда. Шу билан бирга ҳадисларни бир четга суриб қўйиш, умматнинг бирлигини сақлай олмаслигини, аксинча бўлиниб кетишга сабаб бўлишини таъкидламоқда.
Бу маънода ушбу китобни мутоала қилувчи барча китобхонлар учун манфаатли бўлишини Аллоҳдан сўраган ҳолатда карам, лутф ва эҳсоннинг яна У зотга (Ҳақ Таолога) оид эканини этироф қиламиз.... Ғайрат қулдан, тавфиқ, нусрат, лутф ва карам эса Аллоҳдандир...
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Анбиё Йилдирим: "Қуръоннинг ўзи бизга етарли" иддаоси ортида ётган харакатлар
