Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
- ISBN
- 978-9943-7502-6-5
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 272
Описание товара
Қўлингиздаги ушбу китоб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини дунёга замонавий услубда таништиради. Қўлланма ўз ўқувчиларига Ислом ахлоқий асосларини ва у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини суратлар билан бойитилган ва бирламчи маълумотлар билан чекланган ҳолда намоён қилиб беради. Китоб 12 қисмдан иборат. Ҳар бир қисм алоҳида мавзуга бағишланган. Мавзулар суратли тақдимот услубида ёритиб берилган.
Китоб муаллифи доктор Ҳуссам Тоглоу (Hussam Toglaw) маркетинг ва тадбиркорлик маърузачиси бўлиб, у Сидней технология университетида бизнесни бошқариш йўналиши бўйича докторлик унвонига эга. Шу билан бирга, у эркин Ислом тадқиқотчиси ҳам ҳисобланади. Хуссам Тоглоу илмий фаолиятидан ташқари сўнгги 20 йил ичида динлараро мулоқотлар билан шуғулланиб келди. Унинг тарихий зиёратгоҳ жойларида орттирган тажрибаси қўлингиздаги китобнинг ёзилишига сабаб бўлган. Бу китоб қайсидир маънода тарихий масжидлар ва ноёб ислом меъморчилигига эга давлатларга ташриф буюрувчилар учун сайёҳлик қўлланмаси вазифасини ҳам ўтайди.
Ушбу китоб дунёдаги араб, инглиз, немис, рус, испан, италян, хитой, япон, турк тили каби 29 та тилга таржима қилинган. Китобнинг асли инглиз тилида ёзилганлиги сабабли ўзбек тилига таржима учун китобнинг айнан инглиз тилидаги нусхаси асос қилиб олинди.
Таржимон: Ҳасанов Мирносир Мирқобил ўғли
Муқова ва китоб дизайнери: Тейлор ва Тоглоу (Taylor ва Toglaw)
Характеристики
| ISBN |
978-9943-7502-6-5 |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Мягкая |
| Количество страниц |
272 |
| Год издания |
2021 |
| Издательство |
Standard poligraph books |
| Надпись |
Кириллица |
| Язык |
Узбекский
|
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
