Аллан Пиз: Тана тили ҳақида мукаммал китоб
- ISBN
- 9789910858772
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Инсон сўз билан алдаши мумкин. Аммо унинг танаси доимо ҳақиқатни сўзлайди.
Қўл ҳаракати, кўз қараши, жилмайишдаги майда ўзгаришлар — буларнинг бари махфий бир тил. Уни ўқишни ўрганган киши суҳбатдошининг кўнглидан кечаётганини у оғиз очмасидан билади.
Аллан ва Барбара Пиз тана тили бўйича жаҳонга машҳур ушбу қўлланмада имо-ишоралар ва юз ифодаларининг яширин маъноларини содда ҳамда амалий тарзда очиб беради.
Ушбу китоб сизга қуйидагиларни ўргатади:
- илк дақиқадаёқ ижобий таассурот қолдиришни;
- суҳбат ва музокараларни ўз фойдангизга буришни;
- кимдир ёлғон гапираётганини фош этишни;
- сўзлар ортидаги тагмаънони ўқишни;
- муҳаббат белгилари ва ҳукмронлик ўйинларини таниб олишни;
- мақсадингизга эришиш учун тана тилидан фойдаланишни.
Ушбу китобни ўқигач, атрофингиздагиларни бутунлай бошқача кўра бошлайсиз — ҳар бир имо-ишора ортидаги ҳақиқатни илғайсиз.
Отзывы
Boshqa sotuvchilarda kitobni varag'i 544 bet ekan nega bu 200 bet
Аллан Пиз: Тана тили ҳақида мукаммал китоб
