Алишер Навоий 2
- ISBN
- 978-9943-6782-4-8
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
- Количество страниц
- 272
Описание товара
Ҳар бир ишнинг амалга ошиш ўз вақти - соати бўлишини, одам зати канчалик истасин истамасин Буюрадиган буюрган кунида юзага чиқишининг неча марталаб гувоҳи бўлганмиз. Ҳазрат Алишер Навоийнин кулингиздаги уч муҳташам асари - "Тарихи анбиё ва ҳукамо", "Тарихи мулуки ажам", "Муножот" таржима қилинмади, яъни бир тилдан бошка тилга ағдарилмади. Таҳлилиям, талқинию, изоҳли баёнию соддалаштирилган баёни ҳам эмас. Табдил ҳам қилинмади, яъни бир сўз ўрнига бошқа сўз қўйиб (бадал, бадил) чиқилмади. Қилган ишимиз шулки, биздан узоқлашган отамизга юзимизни ўгирдик, бегоналашган тилимизга кўнглимизни ўгирдик. Ҳазратнинг ҳар бир сўзи тугул ҳар бир ҳарфини, товушини асрашга ҳаракат қилинди. Улуғ ва тенги йўқ отамиз қандай айтган, деган бўлсалар ўшандай бугунги тилимизга ўгирдик, кўчирдик холос. Ҳазрат битиклари билан етти ёт бегонадай эмас, балки ота-бола, катта ота ва невара гаплашгандай ўқишни неча бир авлод орзу қилиб ўтди. Ушбу асарлар биринчи марта тўлиқ ҳолда ҳозирги жонли тилимизга ўгирилди. Бу сўзсиз, юрт Мустақиллигининг, тил Мустақиллигининг бир кўринишидир.
Қўлингиздаги жавоҳир буюк шоир ва миллат фахри Алишер Навоийнинг 580 йиллик тўйига муносиб совға бўлишига ҳамда Юртбошимиз таъкидлаганларидек, улуғ бобомизнинг кўнглини халқимизга янада яқин- лаштиришга, бу қадрли меросни маънавиятимизнинг ҳаётбахш манбаи ва таркибий қисмига айлантиришга хизмат қилади деган умиддамиз.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Алишер Навоий 2
