Александр Книш: Мусулмон тасаввуфи
- ISBN
- 978-9943-68-687-9
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
- Количество страниц
- 448
Описание товара
Мазкур китоб сўнгги икки юз йил мобайнида дунё олимлари, шарқшунос ва файласуфлари эътиборини тортиб келаётган мусулмон тасаввуфининг илк давридан то ҳозирги кунгача бўлган ривожланиш босқичларини илмий холислик билан ёритишга бағишланган.
Бу ерда тасаввуф ўзгарувчи ва ривожланувчи ижтимоий-маънавий ҳодиса, Худо, олам ва инсон моҳиятини ботиний билишнинг тасаввуфий усул ва амалиёти, мусулмон жамияти хос аҳли (элитар қатлами)нинг фикрлаш ва ҳаёт тарзи сифатида кўриб чиқилган.
Китобда тасаввуфнинг мусулмон жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро таъсири масаласи, айниқса, зоҳидларнинг дунёвий ҳаётдан узоқлашишдан то аста-секин унда фаол иштирок этишгача бўлган минг йилдан ортиқроқ тарихий ривожланиш жараёни илмий далиллар асосида баён этилган. Асардан соҳа мутахассислари, шунингдек, тасаввуфий дунёқараш, ислом дини тарихи билан қизиқувчи илм аҳли фойдаланишлари мумкин.
Таржимон: Қодирқул Рўзматзода
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Александр Книш: Мусулмон тасаввуфи
