Абдураззоқ Гурна: Жаннат
- ISBN
- 978-9910-9325-7-1
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Флексибл
Описание товара
Барчамиз Африка қабилалари, уларнинг ҳаёт тарзи, қитъадаги мустамлакачилик даври ва унинг оқибатлари, қулдорлик даври ҳақида қаердадир эшитганмиз, ўқиганмиз ёки кўрганмиз.
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Абдураззоқ Гурнанинг «Жаннат» романи инглизлар мустамлака Африкада маҳаллий аҳолини ўз ерларидан ҳайдаб чиқараётган ва немислар бутун қитъа бўйлаб темирйўл қуришни режалаштираётган даврдаги воқеалар асосида ёзилган.

Романдаги барча воқеалар бош қаҳрамон, 12 ёшида отасининг қарзи учун қулликка бериб юборилган африкалик болакай Юсуфнинг тилидан ҳикоя қилинади.
Асарни ўқир экансиз, ундаги воқеалар сизни ўзига оҳанрабодек торта бошлайди. Чунки юқорида айтганимиз, сизу биз Африка ҳақида эшитганларимиз романда аслидек қилиб тасвирлаб берилган.

12 ёшида отасининг қарзи учун ўзи «амаки» деб юрган инсонга қулликка бериб юборилган Юсуф дастлаб ушбу савдогарнинг дўконидаги ишларни бажариб юради. Сўнгра унинг карвони билан бирга бутун қитъа бўйлаб саёҳат қилиб чиқади. Асарда Африка қабилаларидаги ҳаёт, турли урушлар, қуллик ва эркинлик масалалари саёҳат давомида қаҳрамон болакай - Юсуфнинг тилидан ҳикоя қилиб берилади.
Юсуфнинг саёҳатлари, унинг болаларча севгиси ёки қабилаларнинг ҳаёти дейсизми - барча-барчаси сизда айни даврда, улар билан бирга яшаётгандек таассурот уйғотади. Асарни ўқиш билан бирга ундаги воқеаларда яшай бошлайсиз. Ҳар бир жараённи кўз олдингизда айни дамда содир бўлаётгандек ҳис қиласиз.

Бир сўз билан айтганда, «Жаннат» интеллектуал насрий асарларни севувчи инсонларнинг энг севимли китобларидан бирига айланади.
Китобни тайёрлашда таржимон, муҳаррир ва корректорлардан иборат мутахассислар жамоаси ишлаган. Матн саккиз босқичли сифат назоратидан ўтган ва флексибл муқовада чоп этилган.
Ушбу китоб Халқ банки билан ҳамкорликда чоп этилди.
Видео
Характеристики
| ISBN |
978-9910-9325-7-1 |
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
A5
|
| Тип обложки |
Флексибл
|
| Переводчик |
Мадина Абдуллаева |
| Количество страниц |
252 |
| Страна происхождения |
Турция |
| Год издания |
2024 |
| Издательство |
Asaxiy Books |
| Надпись |
Латиница
|
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые |
| Автор |
Абдураззоқ Гурна
|
Отзывы
Assalomu alaykum yaxshimisiz? Agar 10 ta kitob olsak Asaxiy books tomonidan chegirma qilib beriladimi? yoki yo'q?
Абдураззоқ Гурна: Жаннат
