Служба поддержки
Вы изучаете Абдуқаюм Йўлдошев: Шараф йўли, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Шараф йўли
Тоғнинг юксаклиги масофадан яққолроқ кўзга ташланади, дейишади. Йиллар ўтган сайин биз ҳам халқимизнинг улуғ фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг эл-юртимиз учун қанчалар фидойи раҳбар, бетакрор ва беназир шахс бўлганини теранроқ ҳис этиб, англамоқдамиз. “Шараф йўли” романида шўро давридаги мураккаб шароитда республикани деярли чорак аср шараф билан бошқарган, доимо эл-юрт манфаатини ўйлаб яшаган, халқнинг асл эҳтиром-эъзозига сазовор бўлган етакчининг долғали кечмиши ва жўшқин фаолияти ёритилган.
Умид борки, миллатимиз қаҳрамонига айланган улуғ арбоб Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли, бемисл ютуқ-ғалабалари, муваффақиятлари, айни пайтда, мағлубияти ва кўнгил изтироблари акс этган асар ўқувчиларимизни бефарқ қолдирмайди, уларни бугунги кунимиз учун ҳам муҳим, кўламдор хулосалар, сабоқлар чиқаришга ундайди.
Китобдан, шунингдек, илк ўзбек адвокати, талаба ёшидаёқ улуғ Лев Толстойга мактуб ёзиб, унинг “Ёвузликка қарши ёвузлик билан жавоб бермаслик” ғояси борасида баҳслаша олган таниқли ношир, режиссёр, таржимон, шўро қатағони қурбонига айланган Убайдулла Хўжаев ҳақидаги “Жадид” қиссаси ҳам ўрин олган.
Добавил товар для сравнения
Абдуқаюм Йўлдошев: Машаққатлар оша юлдузлар сари
Абдуқаюм Йўлдошев: Шараф йўли
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish