Теодор Драйзер: Бахтиқаро Керри
Рассрочка платежа
Описание товара
Ушбу китоб АҚШда яшаб ижод этган инглиз адиби Теодор Драйзер (1871-1945) қаламига мансуб. Ушбу романни ўзбек тилига рус тили орқали Эркин Носиров "Бахтиқаро Керри" номи остида таржима қилган.
Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1973-йилда чоп этилган.. Бу даврдаги нашрида айрим сўз ва жумлаларнинг маъноси изоҳланмаган ёки русча сўзлар, ёки байналмилал жумлалар орқали берилган эди. Бу ҳолат билан биз таржимонларни ёки ўша давр нашриёти ходимларини камситиш фикридан йироқмиз. Фақат ҳозирги давр китобхонларининг талаб ва илтимосларига асосан асар таржимасига қўшимча изоҳ-у иқтибослар киритилди русча ёки байналмилал сўзлар, имкони борича, ўзбекчалаштирилди, боблар рақами тузатилди ва мундарижа қўйилди. Шунингдек ҳозирги ўзбек адабий тили қоидалари асосида қайта таҳририланди.
"Бахтиқаро Керри" асари жаҳон адабиётининг ўлмас дурдоналаридан бири ҳисобланади! Ушбу асар ватанимизда ҳам бир неча бор қайта чоп этилган. Чунки ҳар доим бу китобга талаб катта бўлган.
Асарнинг асосий қаҳрамони Керри (Каролина Мибер) - ўз келажагини таъминлаш учун опаси яшайдиган шаҳарга - Чикаго поезда йўл олади. Лекин поездда унинг келажагини тубдан ўзгартириб юборган одам билан танишади...
Бу одам ким эди? У Керрининг ҳаётида қандай рол ўйнайди? Умуман, асар давомида Керри ўз ниятига эришадими?
Бу саволларга асарни батафсил ўқиш давомида жавоб топасиз деган умиддамиз.
Характеристики
ISBN | 978-9943-5771-2-1 |
Автор | Теодор Драйзер |
Язык | На узбекском |
Надпись | Латиница |
Количество страниц | 560 |
Издательство | Илм-Зиё-Заковат |
Тип обложки | Твердая |
Формат бумаги | A5 |
Год издания | 2019 |
Отзывы
ўзбекчада бехато ёзишга ҳаракат қилинглар. хатолар кўп
Теодор Драйзер: Бахтиқаро Керри
Известные бренды