Абу Ҳомид Ғаззолий: Кимиёи саодат

0 отзывов
85 000 сум сум
10 700 сум x 12 мес
Модель: Кимиёи саодат
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:
Проголосуйте:

Описание товара

Ҳар қайси банданинг ушбу ҳасти дунёдаги бурчи Оламлар Парвардигори рози бўладиган инсонийлик унвонини қозониб, охират саодатига эришишдан иборат. Бу Аллоҳга доимий ибодатда бўлишга етарли кучқувват таъминотидан ортиқча ҳамма нарсадан юз ўгириб, кўнгилни унга ёд фикр йўл топа олмайдиган даражада Ҳақ таоло даргоҳига боғлаш билан бўлади. Бунга, энг аввало, ўзини танимоқ, кейин шу асосда Ҳақ таолони дунё ва охират ҳақиқатини танимоқ орқали эришилади. Саодат кимёси аслида шудир.
Асрлар давомида "Ҳужжатул Ислом" деб улуғланиб келаётган муаллифнинг кўп қисмдан иборат, ғоят кенг қамровли машҳур ''Иҳёу улмиддин" асарининг мухтасар мазмуни ўлароқ яратилган ушбу китобда ўша жараёнда инсоннинг абадий барҳаёт рухи, унга асосий кўмакчи бўлмиш акди қандай иштирок этиши ишончли мисоллар ёрдамида кўрсагиб берилган. Улар танадаги ҳар бир аъзони, ҳис-туйғу ва сезгини қай тариқа бошқариши қизиқарли далиллар билан исботланиб, одамлар орасидаги муносабатлар замирида айни шу омиллар ётиши хусусида бизнинг онгу шууримиз, тафаккуримизга кучли озувқа бергучи ғоят теран, кенг мулоҳаза юритилган.

Дилингни билсанг ўзингни танигайсен
Билгилким, сени ким халқ қилибдир? Икки нимарсадин бири зоҳир бадандирки, ани тан атабдирлар, муни зоҳир кўз бирла кўргали бўлур. Яна бири маънии ботиндирки, ани нафс1 дерлар, жон атарлар ва дил ҳам дерлар. Бу маънии ботинни (яширин маънони) ботин (ички) кўз бирла танигани бўлур. Зоҳир кўз бирла кўргали бўлмас. Ва сенинг ҳақиқатинг - ушбу маънии ботиндир.
(«Кимиёи саодат» китобидан)

Характеристики

ISBN 978-9943-5421-2-9
Автор Абу Ҳомид Ғаззолий
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 400
Издательство Ғафур Ғулом
Тип обложки Твердая
Формат бумаги А4
Год издания 2018

Абу Ҳомид Ғаззолий: Кимиёи саодат

0 отзывов
85 000 сум сум
10 700 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!