Танклар ҳақида Энциклопедия (Менинг биринчи энциклопедиям)

0 отзывов
29 000 сум сум
3 700 сум x 12 мес
Модель: Менинг биринчи энциклопедиям
Наличии: ● В наличии: 97 шт
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Ҳарбий ишга алоқадор мутахассислар аскарларни душман қуролидан ҳимоя қилишга қодир бўлган махсус машинани яратиш ҳақида азалдан бош қотириб келишмоқда. У нафақат ҳимоя, балки ҳужум қилиш вазифаларини бажариши ва бу орқали армиянинг зарбдор қудратини шакллантириши лозим эди. Афсуски, қадимги давр технологиялари бундай конструкцияни яратишга имкон бермаган, шу сабабли жасур жангчилар бошқа ҳимоя воситалари билан кифояланишга мажбур бўлганлар. Мисол учун, Ўрта асрларда (тарихда V асрнинг сўнгги чораги- ХVI асрнинг бошларидаги давр) кучли ҳимояланган қўшин тури яхши тайёргарликка эга, пўлатдан қилинган яроғ-аслаҳали рицарлар бўлишган. Уларнинг отлари ҳам чидамли бўлиб, уларга махсус совут кийдирилган. Бундай совутлари ўша вақтларда мавжуд бўлган қуроллар билан уриб синдиришнинг деярли иложи бўлмаган ва шу сабабли рицарлик армиялари узоқ вақт давомида жангларда енгилмай келган.

Бироқ артиллерия ва қўл ўқотар қуролларининг ривожланиши билан рицарлик аслаҳалари инқирозга учрайди ва яна узоқ вақт давомида қурол яратувчилар янги, самаралироқ ҳимоя усулларини излашади. Охир-оқибат, ХХ асрнинг бошларида жанг майдонида танклар пайдо бўлиб, уларнинг жадал ривожланиши ва такомиллашиши ҳарбий ҳаракатларнинг стратегияси, тактикаси ва жанг олиб бориш услубига кескин ўзгартириш киритади.

Тарихий нуқтайи назардан ўзининг қисқа ривожланиш даври мобайнида танклар секин ҳаракатланувчи, дағал ва ишончсиз машиналардан қудратли, универсал ҳарбий қуролгача бўлган қизиқарли ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Замонавий танк - бу ягона конструкцияга бирлашган, ўт очишга мўлжалланган ва зарбдор куч, ишончли зирҳли ҳимоя, тезлик ва чаққонликдир, бироқ ҳар доим ҳам бундай бўлмаган.

Қўлингиздаги китоб саҳифаларида сизни юз йиллик довонни ошиб ўтган жаҳон танксозлик саноати ривожланиши тарихидан тортиб турли даврга мансуб зирҳли танк техникаси ва ҳар хил давлатларнинг энг машҳур танкларининг тавсифларигача бўлган кўплаб қизиқарли маълумотлар кутмоқда. Ўзбекистон танк ватани ҳисобланмасада, Иккинчи жаҳон уруши пайтида бу турдаги қуролнинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган ва бу бутун дунёда эътироф этилган.

Ҳозирги вақтда ушбу оғир техниканинг аҳамияти ҳарбий ҳаракатлар театрининг замонавий саҳнасида эллик-юз йиллар аввалдагидек ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаса ҳам, танклар ҳақли равишда энг яхши ва самарали жанг қуролларидан бири ҳисобланиб келмоқда.

Демак, тасаввур қилинган ҳарбий машинангиздаги жойингизни эгаллаш, двигательни ҳаракатга келтириш ва жанговар қаҳрамонлик изидан йўлга отланиш вақти келди!

Характеристики

ISBN 978-9943-7147-3-1
Язык На узбекском
Надпись Латиница
Количество страниц 96
Издательство Ўзбекистон
Тип обложки Твердая
Формат бумаги А4
Год издания 2021

Танклар ҳақида Энциклопедия (Менинг биринчи энциклопедиям)

0 отзывов
29 000 сум сум
3 700 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!