Кино санъати (№ 1. 2019)

0 отзывов
20 000 сум сум
2 500 сум x 12 мес
Модель: Кино санъати
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Nostalgie рукни остида берилган “Шум бола: Кулиб кўрамиз, йиғлаб эслаймиз” мақоласида қадрдон “Шум бола” ҳақидаги янги хақиқатларни билиб олишингиз мумкин.

....Бахтиёр Ихтиёров ўйнаган кўп саҳналарни кесганман. Тасаввур этяпсизми, худди ўз фарзандимни майиб қилгандай. Юрагим сим-сим оғриган. Юрагим юм-юм йиғлаган... Ваҳоланки, бу образ фильмга шунчаки боши айланиб қириб қолмаган эди. Қиссани ўқиганлар билади, ҳар муюлишнинг ўз жинниси борлиги айтилган. Уларни тақдирнинг оғир тошлари, ҳаётнинг аччиқ фожеалари шу кўйга солган. Ана шу бахтсизларнинг қисматини бирлаштириб, битта Бахтиёр Ихтиёровнинг қаҳрамонига юклагандим. Жуда чуқур маъноли, қайғули образ эди. Эътибор берган бўлсангиз, доим ўзини занжирлаб юради. Бу персонажнинг боши ҳам, охири ҳам кесилган. Шунинг учун ўткинчи, тушунарсиз бир ролга айланиб қолган. Бахтиёр ҳам мендан қаттиқ хафа бўлган. Ҳалигача ўзимни айблайман. Ожизлик қилганман. Чекинганман. Ҳар кўрганимда ярам янгиланади.

Муаллиф Иқбол Қўшшаеванинг “Сукунат саройида сурон” номли мақоласи буюк режиссёр Ингмар Бергманнинг ўзига хос олами ҳақида ҳикоя қилади.

“Менда шундай бўладики, одатда кўз ўнгимда бирор манзара гавдаланади. Масалан, “Шивир-шивир ва фарёд” фильмининг сценарийси ёзилишидан олдин... ҳеч бир сабабсиз узоқ вақт... қизил хона кўзимга кўриниб юрди. Қизил хонада уч ёки тўрт нафар оқ кўйлакли аёл бор эди. Улар хонанинг мендан узоқроқ тарафида турарди. Шивир-шивир гапларини эшитолмадим, лекин ўзаро суҳбат қуришаётгани аён эди. Ўйладимки, бу манзара энди тинч қўймайди. Ўша аёллар мени батамом боғлаб олганди. Яна-тағин, менга айтадиган қандайдир гаплари ҳам бор эди”

Очиғини айтганда рукнида Фарҳод Маҳмудовдан касби, шахсий ҳаёти, дунё ва ўзбек киноси ҳақидаги саволларга очиқча жавоб оламиз.

Айни чоғда ўзбек киносининг асосий муаммоси режиссёр, актёр, оператор ёки продюсер эмас. Кўпроқ иккинчи ва учинчи эшелон мутахассислари етишмаяпти. Парда ортидагиларнинг меҳнатисиз фильм яратиб бўлмайди. Иккинчи режиссёр, ассистент, рассом ва ҳоказо... Жуда жиддий муаммо. Очиғини айтганда, бу фақат ўзбек киносининг бошоғриғи эмас, бутун дунёда шунақа аҳвол, ҳатто Голливудда ҳам. Ўз ишининг камтар усталари ҳар ерда жуда камёб, қадрли. Уларнинг меҳнати олтинга тенг. Бундай мутахассисларни асраб-авайлаш, янгиларини ёшлар орасидан топиш ва тарбиялаш керак. Бирданига, бугун ё эртагаёқ мева бериб қолмайди, албатта. Лекин ҳозир бошланмаса, яна кеч бўлади.

Сулола рукнида Зокировларнинг “Сурату сийратда ўзгачалик санъати” ҳақида Жавохир Зокиров сўзлайди.

Катта амаким мени кўриши биланоқ “Ана босмачимиз келди”, деб ҳазиллашарди. Адам билан ойим сочимни доим кал қилиб қўйишарди-да. Тақир бошга ярашиб турган шумлигим ҳам бўлган, албатта. Ботир амакимни ҳамиша зиёли дўстлари даврасида кўрардим. Бундай йиғинлар қизғин баҳсга айланиб кетарди. Улар кимларнидир ғийбат қилмасди ёки данғиллама ҳовлилар ҳақида гаплашмасди. Ҳамиша санъат асарлари, китоблар тўғрисида суҳбат бўларди.

Журнал ҳақида маълумотлар:

Чоп этилган йили: 2019

Муқоваси: Қалин

Бетлари сони: 70

Формати : А4

Кино санъати (№ 1. 2019)

0 отзывов
20 000 сум сум
2 500 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!