Ҳуснихат (ёз, чиз ва бўя)

0 отзывов
15 000 сум сум
1 900 сум x 12 мес
Модель: Ҳуснихат (ёз, чиз ва бўя)
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:
Проголосуйте:

Описание товара

Ҳурматли ота-она ва Устозлар !

Ушбу ҳуснихат 5-7 ёшдаги болалар учун мўлжалланган. У орқали фарзандингиз ҳарф таниши, уларни ёзиши ва айни ҳарфлардан бошланадиган тасвирларни аниқлаб, уларни чизиб, бўяши ҳам мумкин. Мазкур ҳуснихатни таркиблашда боланинг нутқини бойитишга алоҳида урғу берилган. Уни ўзлаштиришга киришган бола танишган ҳарфи билан бошланувчи камида ўнта сўзни ўрганади. Боланинг ҳарф таниши ва уни ўз қўли билан ёза олишига алоҳида эътибор билан ёндашасиз, деган умидда, ҳуснихатдан фойдаланишдаги муҳим жиҳатларни санаб ўтдик.

1. Янги ҳарфни камида уч марта аниқ-тиниқ талаффуз қилиб, болага эшиттиринг ва ундан ҳам худди шундай талаффуз қилишини сўранг.

2. Ҳарфларнинг босма ва ёзма тарзда ёзилишини болага тушунтиринг.

3. Чап саҳифада, ҳарфнинг қуйисида жойлашган суратларни бирма-бир болага кўрсатиб, нима эканини сўранг. Топса, албатта, уни олқишланг, мабодо, топа олмаса, сурат остидаги сўзни унга ўқиб беринг. Шундан сўнг сўзнинг қайси ҳарф билан бошланаётганига аҳамият беришини сўранг. Топа олмаса, ёрдамлашинг.

4. Ёзув машқларига киришишдан аввал болага  тўғри ўтиришни ва ручка (қалам) ушлашни ўргатинг.

5. Ёзув машқларини бажаришда боланинг ҳолатини ҳисобга олинг. (Бунга қалам ёки тўғридан-тўғри ручкада ёзиш, қўл ўргангунга қадар қораламадан фойдаланиш каби ҳолатлар киради.)

6. Болани чиройли ёзишга унданг.

7. Ўнг саҳифадаги нуқтали чизмалар тасвирини аниқлашда фарзандингизга кўмаклашинг. Фақат тасвирни ифодалаган сўзнинг бош ҳарфи қайси эканини топишни боланинг ўзига қўйиб беринг.

8. Нуқтачаларни туташтиришда қора қаламдан фойдаланишни тавсия қиламиз.

9. Ҳосил бўлган расмларни эркин тарзда бўяш асносида уларнинг қайси ҳарфдан бошланганини эслаб қолишга уриниш мақсадга мувофиқдир.

Характеристики

ISBN 978-9943-5663-3-0
Язык На узбекском
Надпись Латиница
Количество страниц 64
Издательство Нурафшон бизнес
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2019

Ҳуснихат (ёз, чиз ва бўя)

0 отзывов
15 000 сум сум
1 900 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!