Санжар Хўжа: Ҳаётимиз «Кенгуру»лари

5 39
39 отзывов
45 000 сум сум
5 700 сум x 12 мес
Модель: Ҳаётимиз «Кенгуру»лари
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:
Проголосуйте:

Описание товара

250 йил аввал бир инглиз саёҳатчиси Австралияга борган эди. Қитъани айланиб юрар экан, илгари ҳеч кўрмаган ғалати бир ҳайвонга кўзи тушади. Бу ҳайвонга қизиқиб маҳаллий киши (абориген)дан "бу нима?" деб сўрайди. Маҳаллий киши эса «Kangru» («Kangaroo») деб жавоб қайтарди. Саёҳатчи бу ҳайвоннинг расмини чизиб, мамлакатига қайтганида ҳаммага кўрсатиб, янги кашф қилган ҳайвонини таърифлаб берди. Шу киши сабаб кўплаб давлатлар қисқа вақтда «кенгуру» ҳақида маълумотга эга бўлди ва шу номда атай бошлашди.

Кейинчалик Австралиянинг маҳаллий тилини ўрганишга борган тилшунос, бу ҳайвон номи бошқа сўз билан ифодаланишини аниқлаган. Аслида, «кенгуру» дегани "сени тушунмадим" маъносини берар экан!

Ҳаммамиз оиладан, ён-атрофдан, катталардан кўриб ўрганганларимизга амал қиламиз. Сабабини, маъносини, ўтмишини суриштирмай ўзлаштириб олаверамиз, кундалик одатларимизга айланиб кетаверади. Ёмон тарафи уларнинг моҳиятини билмасакда, "тўғриси шу" деб қабул қиламиз, шунга кўникиб қолганмиз. Аслида, кундалик ҳаётимизга зийраклик билан назар солсак, бир талай «кенгуру»ларни кўрамиз. Масалан,

манманлик ва кибрни - ўзига ишонч;

бор пулига тўй қилишни - ўзбекчилик;

бузуқликни - эркаклик;

қўполликни мардлик;

бепарволикни- тинчлик...

каби юзлаб атамалар билан ифодалаймиз.

Инсон 18 ёшга тўлгач, вояга етган деб аталади. Шунинг учун кўп ҳуқуқларга эга бўлади. Улардан энг муҳими, мамлакатни ким бошқариши, кимлар қонун чиқаришини белгиловчи - сайловларда овоз бериш ҳуқуқидир. Мен фақатгина умрига йил қўшилганларни эмас. тафаккур, таҳлил ва «кенгуру»ларни кўраолган инсонларни вояга етган деб ҳисоблайман. Чунки, бугун турли ва фарқли маълумотлар кўп. Улар орасидан ҳақиқатни қидириш, излаш ва сўроқлаш қийин. Буни фақатгина вояга етган ақл эгалари уддалайди. Ушбу китоб ҳаётимиздаги бир талай «кенгуру»ларни пайқашда фойдали бўлади албатта.

Ёшлар...

Сиз кимларни ёш ҳисоблайсиз?

Мен ҳаётда изланишдан, интилишдан толмайдиган, юраги, қалби уйғоқ ҳар бир инсонни ёш деб ҳисоблайман.

Баъзилар бор: бу дунёда йигирма йилдан буён яшаётган бўлсада, ўқимаётгани, изланмаётгани, вақтини бесамар ўтказаётгани учун "кексайиб кетган"...

Баъзи инсонлар бор: умр бўйи доим изланишда, интилишда. Ёши етмишга тўлган бўлсада, интилишдан, изланишдан толмайди, ҳамиша ёш ва навқирон, яшашга чанқоқ.

Ушбу китобни дунёда содир бўлаётган ноҳақликлар, адолатсизликлар, ёлғонлардан туш кунликка тушмай, аксинча, орзу-умидлари ва мақсадлари сари дадил интилаётган, қалби ёрқин келажак орзуларига тўла тенгдошларимга - сиз ёшларга бағишладим!

Ҳурмат билан Муаллиф

Характеристики

ISBN 978-9943-7733-4-9
Автор Санжар Хўжа
Язык На узбекском
Надпись Латиница
Количество страниц 160
Издательство Muharrir
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2022

Санжар Хўжа: Ҳаётимиз «Кенгуру»лари

5 39
39 отзывов
45 000 сум сум
5 700 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!