Тоҳир Малик: Иблис девори

0 отзывов
39 000 сум сум
4 900 сум x 12 мес
Модель: Иблис девори
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Бир мамлакатга ғаним ҳужум қилиб, икки ака-ука жангга отланишибди. Улар сингилларини инсоф эгаси ҳисобланган бир танишларига қолдирибдилар. Қиз жуда гўзал экан, у кишига иблис васваса қила бошлабди. Охири у одам гуноҳга ботибдию, “акалари келса нима деб жавоб қиламан?” деб қўрқибди. Иблис “Қизни ўлдирда, оғилхонага кўмиб қўй, акалари келганда “сингилларинг қочиб кетди”, дейсан”, деб ўргатибди. Шундай ҳам бўлибди. Акалар ажабланиб туришганда иблис уларга бўлган гапни айтиб берибди, қиз кўмилган жойни кўрсатибди. Подшоҳ у одамни ўлимга ҳукм қилибди. Зинокор бўйнига сиртмоқ ташланганида яна иблис пайдо бўлибди. “Сен мени шу аҳволга солдинг!” дебди у одам нафрат билан. “Сен мендан ўпкалама, истасанг сени ўлимдан олиб қолай. Шартим шуки, менга бир мартагина сажда қиласан”. “Қандай сажда қиламан, бўйним сиртмоқдаку?” дебди у одам. “Сен менга саждани ният қилда, бошингни мен томон эгсанг бас”, дебди иблис. Одам иблиснинг айтганини бажариб, бошини у томон эгиб сажда қилган экан, сиртмоқ тортилиб, бўғилиб ўлибди - дунёдан иймонсиз кетибди.Ҳа, иблис барчани шундай васвасага солиб, йўлдан чиқармоқни истайди. Унинг ўз олами бор. Баъзилар “тўғри яшаяпман”, деб ўйлашадию, бироқ, шайтанат оламига кириб бораётганларини, оқибат эса иблис сиртмоғига тушиб қолганларини сезишмайди. Ёзувчи Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари китобхонларни шайтон бошқарувчи олам билан таништирган эди. Сўнг “Шайтанатнинг турфа олами” туркумида “Мурдалар гапирмайдилар” китоби нашр этилган эди. Бу асарларда ашаддий жиноятчилар ҳаёти қаламга олинганди. Шайтанат - фақат қотиллар ёки ўғрилар олами эмас. Иблис ҳар бир одамнинг руҳини парчалаб, ўз оламига тортишга уринаверади, яъни инсоннинг маънавий оламини булғашга интилади. Оқибатда кимларнингдир маънавий олами қашшоқлашадида иблис тақдим этган оламга кириб боради. Аммо у ўзини зинҳор жиноятчи ҳисобламайди. Holbuki... руҳларни азобга қўйиш ҳам жиноятдир.“Бир қоринга сиққан болалар бир ҳовлига сиғишмайди...” Бу мақолда қанчалар ҳақиқат бор? Ота-она вафотидан кейин нима учун фарзандлар юзкўрмас бўлиб кетадилар? Шайтанат оламига кириб қолганлари учун эмасми? Ота-оналари руҳи азоб чекишини нечун ўйламайдилар? Ёзувчи Тоҳир Малик мазкур янги асарида сиз, азиз китоб муҳлисларини шу мавзуда баҳс юритишга даъват этади. Китобга ёзувчининг янги ёзган ҳикоялари билан бирга қайта таҳрирдан чиққан битиклари ҳам жамландики, буларда ҳам иблис етовидаги ёки ундан нафратланувчи инсонлар образи гавдаланади.

Характеристики

ISBN 978-9943-22-294-6
Автор Тоҳир Малик
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 464
Издательство Ўқитувчи
Тип обложки Твердая
Формат бумаги A5
Год издания 2018

Тоҳир Малик: Иблис девори

0 отзывов
39 000 сум сум
4 900 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!