Абдурашид Нурмуродов: Қон ҳиди

5 1
1 отзывов
59 000 сум сум
7 400 сум x 12 мес
Модель: Қон ҳиди
Наличии: ● В наличии: 3 шт
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Отаси ва укасининг урушдан ногирон бўлиб қайтгани, сўнг онасининг пахта майдонига сепилган заҳарли доридан оқ қон касалига чалиниб вафот этиши юрагида улкан бўшлиқ пайдо қилган инсон бор дардини, изтиробини қоғозга тўкди. Қаҳрамонлари унга оғриқли кунларида дуч келди, бир-бирларининг яхшию ёмон кунида ҳамнафас, ҳамдард бўлди. Сўнг­гида эса... уларнинг ҳаммасини йўқотди. 

Афғон тупроғида жон олиб жон берган минглаб ватан ўғлонларининг, аччиқ қисмат эгаларининг тақдири ҳақида битилган китоб – “Қон ҳиди”  романи шу тарзда дунёга келди.
Елкасига шараф юкини ортиб жангга киргану сўнггида ўзларининг кераксиз буюмдек ташландиқ кимсаларга айланганини тушунганида минг афсус... улар анча улғайиб қолган эдилар. Аммо яшаш керак эди... Қандай қилиб?! Юракда шунчалар залворли юкни кўтариб яшаб бўладими? 

Муаллиф асари орқали кўпроқ жанг саҳналарига эмас, аксинча ўзи каби бахтсиз, ўзи каби ёлғиз тақдирдошларининг ички оламига, руҳиятига эътибор қаратди. 
Китобга эса ушбу сўзлар билан якун ясади: “Сўнгги пайтларда “Ҳаётнинг мазмунсиз йўлида “яшаш” номли касаллик билан умргузаронлик қилишдан не фойда”, деган ўй бот-бот хаёлимга келади. Лекин яшаяпман! Аммо бир кун келиб улар билан учрашишим тайинлигини эслаб, кўнгилда ёруғ умидлар пайдо бўлади.
Ўша “қайғусиз кун”да учрашгунча, мендан олдин кетган дўстларим!..”

Характеристики

Автор Абдурашид Нурмуродов
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 400
Издательство Zabarjad media
Тип обложки Твердая
Формат бумаги A5
Год издания 2020

Абдурашид Нурмуродов: Қон ҳиди

5 1
1 отзывов
59 000 сум сум
7 400 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!