Бештаси бирда ва етказиб бериш текин! (169,000) купить
Скидка

Бештаси бирда ва етказиб бериш текин! (169,000)

5 12
12 отзывов
259 000 сум 169 000 сум сум
21 200 сум x 12 мес
Модель: Бестселлер
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:
Проголосуйте:

Описание товара

🗣 Одамлару одамлар, эшитмадим деманглар!

Бештаси бирда ва етказиб бериш бепул!

💁🏻‍♀️ Asaxiy Books томонидан чоп этилган энг машхур китоблардан бештасини ажойиб чегирма нархида харид қилинг. 

1. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви

Ушбу китоб минтақада қарийб бир аср давом этган сиёсий ўйинлар, гилам ости дипломатияси, қонли жанглар ва катта ҳудудни ўз таъсири доирасига тушириш учун халқаро босим ҳақида қизиқарли тильда ҳикоя қилади. Ҳикоя бўлганда ҳам воқеаларни ўз кўзлари билан кўрган шоҳидларнинг ҳикоялари.

2. Жорж Оруэлл: 1984

Британиялик ёзувчи Жорж Оруэллнинг антиутопик йўналишда ёзилган «1984» романи дунёнинг энг машҳур асарлари рўйхатига киритилган. Асар ўзбек тилида ҳам нашр қилингандан сўнг ўзбек китобхонлари орасида тезда машҳур бўлиб кетди, асарни мутолаа қилиш, у ҳақида фикр билдириш ҳақиқий чэлленжга айланди. Ҳарқалай, рақсга тушиб, бошидан муздек сув қуйишдан кўра, фойдали ва тартибли мусобақа бошланди.

3. Ҳанс Рослинг: Factfulness

Фактдорлик - стрессни юмшатувчи, фақат кучли фактларга таяниб фикрлаш одатидир.Дунёда қанча камбағал бор, аҳоли сони нега ўсмоқда, қизларнинг қанчаси таълим олмоқда сингари муҳим глобал ўзгаришлар ҳақидаги оддий саволларга одатда хато жавоб эшитамиз. Шу қадарки, жавобларни ихтиёрий танлайдиган шимпанзе ҳам ўқитувчилар, журналистлар, Нобель мукофоти лауреатлари ва банкирлардан тўғрироқ жавоб бера олади.

4. Светлана Алексиевич: Чернобиль таваллоси

Нега инсон ўз тафаккури маҳсули бўлган, корига яраши кутилган атом кучидан фойдаланишдан бу қадар қўрқиб қолди? Илгарилаб кетган фан тараққиётига аввало ким тайёр туриши керак – одамларми ёки ҳукумат?

“Ваҳима уйғотмаслик” мақсадида Чернобиль фожиаси ҳақида огоҳлантирилмагани туфайли ҳодисанинг беайб қурбонига айланган белорусларнинг кечмиши бутун инсоният олдига ана шу саволларни кўндаланг қўйди.

5. Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби

«Тўртинчи саноат инқилоби» ҳодисаси ўзининг ўлчами, кўлами ва мураккаблиги билан инсоният бошидан кечирган ҳеч бир жараёнга ўхшамайди. Жисмоний, рақамли ва биологик дунёни бирлаштирган бир қатор янги технологиялар билан тавсифланган ишланмалар барча соҳалар, жумладан, иқтисод, саноат ва сиёсатга таъсир кўрсатмоқда ва ҳатто инсон бўлиш нимани англатиши ҳақидаги ғояларни ҳам шубҳа остига қўймоқда

Тўплам атиги 169.000 сўм туради🤩

📌 Шошилинг, акция муддати чекланган!

Характеристики

Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Издательство Ниҳол нашр
Формат бумаги A5

Бештаси бирда ва етказиб бериш текин! (169,000)

5 12
12 отзывов
259 000 сум 169 000 сум сум
21 200 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!