Питер Тиль, Блейк Мастерс: Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин (қаттиқ муқова)

5 20
20 отзывов
79 000 сум сум
9 900 сум x 12 мес
Модель: Нолдан бирга
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

№1 «NEW YORK TIMES» БEСТСEЛЛEРИ


«Ушбу китоб дунёда қиймат яратиш бўйича мутлақо янги ва тетиклантирувчи ғояларни тақдим этади»
— Марк Цукерберг, Meta бош директори


«Питер Тиль бир нечта илғор компанияларни қурди ва «Нолдан бирга» китоби буни қандай қилишни кўрсатади.» 
— Илон Маск, SpaceX ва Tesla бош директори




Замонамизнинг энг катта сири шундаки, ҳали ўрганилмаган чегаралар ва яратилиши керак бўлган янги ихтиролар мавжуд. Афсонавий тадбиркор ва инвестор Питер Тиль «Нолдан бирга» китобида янги нарсаларни яратувчи компанияларни қуриш усулларини қандай топишимиз мумкинлигини кўрсатади.




Тиль ўз асарини мобил қурилмаларга муккамиздан кетиб, буни сезмаётган бўлсак ҳам, аслида технологик турғунлик асрида яшаётганимизни кўрсатиш билан бошлайди. Ахборот технологиялари тез суръатда ривожланди, аммо тараққиёт фақат компьютерлар ёки Силикон водийси билан чекланиб қолмаслиги керак. Ҳар қандай саноат ёки бизнес соҳасида тараққиётга эришиш мумкин. Бунда хар бир лидер ўзлаштириши керак бўлган энг муҳим маҳорат — мустақил фикрлашни ўрганишдир.




Бизнесда ҳар бир лаҳза бир марта юз беради. Яна бир Билл Гейтс операцион тизим ишлаб чиқмайди. Навбатдаги Ларри Пейж ёки Сергей Брин қидирув тизимини яратмайди. Эртанги чемпионлар бугунги бозорда шафқатсизларча рақобатлашиб ғалаба қозона олмайди. Улар рақобатдан бутунлай қочишади, чунки уларнинг бизнеси ноёб бўлади.




Бошқа биров уддалаган ишни қилиш дунёни 1 дан n га силжитади. Аммо ҳар сафар янги нарса яратганимизда, биз 0 дан 1 га томон ҳаракатланамиз.


«Нолдан бирга» китоби келажакка оптимистик нуқтаи назарни ва инновациялар ҳақида янги фикрлаш тарзини тақдим этади: у сизни кутилмаган жойларда қиймат топишга олиб келадиган саволлар беришни ўргатишдан бошланади.



Китоб ҳақида ОАВ ва машҳурлар фикри
«Аниқ ёзилган, мантиқий ва амалий, «Нолдан бирга» асарини нафақат ишбилармон тадбиркорлар, балки дунё истиқболлари ҳақидаги ҳозирги ғам-ғуссага альтернатив излаётган ҳар бир киши ўқиши керак.»
- The Economist

«Таваккалчи китоб ёзса, уни ўқинг. Питер Тиль мисолида, уни икки марта ўқинг. Ёки хавфсиз бўлиш учун уч марта. Бу классика.»
- Нассим Николас Талеб, «Тасодиф билан алданганлар» ва «Қора оққуш» муаллифи

«Нолдан бирга» — ҳар қандай амалдаги ёки ҳаваскор тадбиркор ўқиши керак бўлган биринчи китоб.»
- Марк Андреэссен, дунёдаги биринчи веб-браузернинг ҳаммуаллифи, Netscape асосчиларидан бири ва Andreessen Horowitz компаниясининг венчур капиталисти

«Тиль ўзининг фалсафа, тарих, иқтисод, антропология ва маданият бўйича кенг кўламли ва ўзига хос фаолиятига асосланиб, бугунги кунда Американинг етакчи жамоатчи зиёлисига айланди»
- Fortune

«Нолдан бирга — бу йирик компаниялар ва тадбиркорлар учун тинимсиз такомиллаштириш учун муҳим қўлланма. Уни ўқинг, Питернинг чақириғини қабул қилинг ва кутилганидан ҳам ортиқроқ бизнес яратинг.»
- Жефф Иммелт, GE раиси ва бош директори

«Ҳар ким ўқиши керак бўлган биринчи ва охирги бизнес китоби; ноллар дунёсида.»
- Нил Стивенсон, “Snow Crash”, “Baroque Cycle” ва “Cryptonomicon” китоблари муаллифи



Муаллифлар ҳақида

Питер Тиль — тадбиркор ва инвестор. 1998 йилда «PayPal» компаниясига асос солди, уни бош директор сифатида бошқарди. 2002 йилда уни оммабоп платформага айлантириб, тезкор ва хавфсиз онлайн савдо учун янги даврни бошлаб берди. 2004 йилда у «Facebook» тармоғига илк ташқи сармоясини киритди — ҳозирда директорлар кенгашидан жой олган. Худди шу йили тадбиркор «Palantir Technologies» дастурий таъминот компаниясини ишга туширди, у миллий хавфсизлик ва глобал молия соҳаларидаги таҳлилчиларнинг имкониятини кенгайтириш учун компьютерлардан фойдаланади. Питер Тиль «LinkedIn», «Yelp» ва бошқа ўнла технологик стартапларнинг биринчи инвестори ҳисобланади, уларнинг кўпини «PayPal» мафияси — Питернинг собиқ ҳамкасблари бошқаради.

Ҳозирда у Кремний водийсида жойлашган «Founders Fund» венчур капитал фирмасининг ҳамкори. Фирма «AirbnB» ва «SpaceX» каби лойиҳаларда иштирок этган. Питер нафақат коллежга бориш, балки у ерда ўқиш муҳимлиги ҳақидаги ғояси билан машҳур бўлган «Thiel Fellowship» ҳамда оммага илғор технологиялар ва узоқ муддатли фикрлашни тақдим этувчи «Thiel Foundation»га асос солган.


Блейк Мастерс 2021 йилда Стенфорд юридик мактабида ўқиганида, Питернинг «Компьютер илми 183: Стартап» курсидаги батафсил қайдлари интернетда шов-шувга айланди. Коллежни тугатгач, у ҳуқуқий ахборотни таҳлил қилиш ва тартибга солиш технологиясини ишлаб чиқадиган «Judicata» стартапига асос солди.
 

Характеристики

ISBN 978-9943-23-221-1
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Сурайё Мажидова
Количество страниц 256
Издательство Ниҳол нашр
Тип обложки Твердая
Формат бумаги A5
Год издания 2023

Питер Тиль, Блейк Мастерс: Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин (қаттиқ муқова)

5 20
20 отзывов
79 000 сум сум
9 900 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!