Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви

5 83
83 отзывов
74 900 сум сум
9 400 сум x 12 мес
Модель: Катта ўйин
Наличии: ● В наличии: 200 шт
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

«Питер Ҳопкирк қўл урадиган ҳар бир ҳикоя бутунлай ўзига жалб қилади»
— The Washington Post газетаси

Марказий Осиёнинг бугунги харитасини чизиб берган «Катта ўйин» ҳақида эшитганмисиз? Бу минтақадаги хонликларни ўзига вассал ва мустамлакага айлантириш учун икки қудратли империя — Чор Россияси ва Британия ўртасида кечган кураш «Катта ўйин»га асос бўлди.

 



Ушбу китоб минтақада қарийб бир аср давом этган сиёсий ўйинлар, гилам ости дипломатияси, қонли жанглар ва катта ҳудудни ўз таъсири доирасига тушириш учун халқаро босим ҳақида қизиқарли тильда ҳикоя қилади. Ҳикоя бўлганда ҳам воқеаларни ўз кўзлари билан кўрган шоҳидларнинг ҳикоялари.
Геосиёсий бир ўйин тарзида кечган бу курашда томонлар ким кўпроқ ва каттароқ ҳудудни эгаллаш пайида эди. Чор Россияси Ҳиндистонга чиқиш, инглизлар тасарруфидаги ҳудудни ўзиники қилишни кўзласа, Британия империяси бунга гоҳ буфер давлатлар яратиш, гоҳ Ҳиндистон мулки чегараларини кенгайтириш орқали қарши туради. Россия ҳам инглизлар эгаллаб олмасидан бурун хонликларни ўз империясига қўшиб олишга ошиқади.

 



Буюк британиялик ёзувчи, тарихчи ва журналист Питер Ҳопкирк Марказий Осиё ва Кавказга бир неча бор хизмат сафари билан келган. У олиб борган тадқиқотларнинг катта қисми Британия кутубхонасининг Ҳиндистон ишлари бўйича архивида сақланади.
Ҳопкиркнинг «Катта ўйин: икки империя тўқнашуви» асари илк бор 1990 йилда чоп этилган.



Муаллиф ҳақида:
Питер Ҳопкирк 1930 йилда Англияда туғилган ҳамда Оксфорддаги Драгон мактабида таҳсил олган. У ёшлигиданоқ Бучаннинг «Гринмантл» ва «Киплингнинг Ким» романларини ўз ичига олган жосуслик романларига қизиқарди.

Тўлиқ муаллифлик қилишидан аввал у 2 йил давомида ITN мухбири ва янгиликлар бошловчиси, Лорд Бивербрукнинг The Sunday Express газетасининг Нью-Йоркдаги мухбири бўлган. Тахминан 20 йил давомида The Times газетасида ишлаган, бундан беш йил газета бош мухбири, сўнгра Яқин Шарқ ва Узоқ Шарқ мутахассиси сифатида. 1950 йилларда эса у Ғарбий Африканинг Друм янгиликлар журналига муҳаррирлик қилган.
Ҳопкирк кўп йиллар давомида ўзининг олтита китобида тасвирланган ҳудудларда — Россия, Марказий Осиё, Кавказ, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Шарқий Туркияда саёҳат қилди.

 

Характеристики

ISBN 978-9943-23-198-6
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Шодиёр Нишонбоев
Количество страниц 744
Издательство Asaxiy Books
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2023

Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви

5 83
83 отзывов
74 900 сум сум
9 400 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!