Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар

5 90
90 отзывов
49 900 сум сум
6 300 сум x 12 мес
Модель: Зукколар ва ландовурлар
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Бу фоний дунё ҳаётини адолатли деб бўлмайди. Негаки, унда пул, ҳокимият, шон-шуҳрат ва омад одамларнинг барчасига тенг тақсимланган эмас. Нега айрим одамларнинг ҳамма нарсаси бор, бошқаларда эса ҳеч вақо йўқ? Омаднинг сабабларини фақат инсоннинг табиат инъом этган шахсий фазилатлари билан боғлаш тўғримикин?

Малкольм Гладуэлл ҳар доим мутлақо тасодиф ҳисоблаб келинган муваффақиятларнинг замирида ётган яширин қонуниятларни топган биринчи инсондир. Бу қонуниятлар нега аксарият буюк хоккейчилар фақат январда туғилганлигини ва ҳеч қачон октябрда туғилмаслигини, нима учун математикани осиёлик талабалар бошқалардан кўра осонроқ ўзлаштиришини, нега Нью-Йоркнинг энг обрўли адвокати бўлиш учун албатта яҳудий бўлиш лозимлигини тушунтириб беради. Бу китоб Билль Гейтс, «Битлз» ва Моцарт каби шахсларни нима боғлаб туришини ҳамда улар нега ўз тенгдошларидан ўзиб кетганлигини кўрсатади.



«Зукколар ва Ландавурлар» — юқори даражадаги муваффақиятга ҳисса қўшадиган омилларни ўрганадиган ажойиб китоб. Муаллифнинг таъкидлашича, биз кўпинча имконият ва вазиятнинг ролига эмас, балки шахсий истеъдодга жуда кўп эътибор қаратамиз. Китобда берилган яна бир тушунча — бу «Метю эффекти». Бу бойлар бойиб боради, камбағаллар эса қашшоқлашади, деган фикр. Гладуэллнинг таъкидлашича, бу ҳодиса нафақат пулга, балки имкониятларга ҳам тегишли. Имтиёзли шароитларда туғилганлар муваффақиятга эришиш учун зарур имкониятларга эга бўлиш эҳтимоли кўпроқ бўлар экан.



Зукколар ва Ландавурлар — бу муваффақият ҳақидаги анъанавий тушунчамизни шубҳа остига қўядиган ўйлантирувчи китоб. Катта ютуқларга ҳисса қўшадиган омилларни тушунишга қизиққан ҳар бир киши ўқиши фойдали бўлади.



Бу китобни ўқиш учун баъзи сабаблар:
• Муваффақият ҳақидаги тахминларингизни шубҳа остига қўяди.
• Имконият ва вазиятнинг роли ҳақида янги нуқтаи назар беради.
• Сизга амалиётнинг аҳамиятини ўргатади.
• Давомли ҳаракат туғма талантдан фойдалироқ эканини кўрсатади.



«Зукколар ва ландавурлар» — «қандай қилиб муваффақиятли инсон бўлиш» бўйича қўлланма эмас. Бу сиз фойдаланишингиз мумкин бўлган ҳаёт қонуниятлари оламига завқли бир саёҳатдир. Китоб неча йил давомида «New York Times» ва «Amazon» бестселлерлари рўйхатидан тушмаган ушбу китобни кўплаб мутахассислар муваффақият ҳақидаги энг жиддий китоб деб талқин этишган. У тушунарли, аниқ, маълумотга бой ва қизиқарли тарзда ёзилгани сабаб кўплаб китобхонларга манзур бўлади.

Китоб талабаларга, ўқитувчиларга, ўқувчиларга, тадбиркорларга, умуман муваффақият қонунларини кашф этиш, ўз ишида профессионал бўлишни, бирор бир соҳани ўрганишни хоҳлайдиганларга тавсия этилади.

Характеристики

ISBN 978-9943-23-151-1
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 240
Издательство Ниҳол нашр
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2019

Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар

5 90
90 отзывов
49 900 сум сум
6 300 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!