Йона Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади

0 отзывов
69 900 сум сум
8 800 сум x 12 мес
Модель: Юқумлилик
Наличии: ● В наличии: 200 шт
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара




Нима маҳсулот ёки ғояни машҳур қилади? Агар сиз реклама деган бўлсангиз, қайта ўйлаб кўринг. Одамлар рекламани тингламайди, тенгдошларини тинглайди. Лекин маҳсулот ва ғояларнинг тилга тушиши ва оммалашуви сабаби нимада? Нега баъзи маълумотларни одамлар бир-бирига улашади? Нима учун айрим миш-мишлар эпидемик хусусиятга эга? Ғоялар қандай омиллар туфайли «вирус» каби кенг тарқалади? Нима учун баъзи мавзулар ҳақида кўпроқ суҳбатлашамиз ва унга оид маълумотларни бошқаларга улашамиз?




Уортон бизнес мактаби маркетинг профессори Йона Бергер сўнгги ўн йил давомида ушбу саволларга жавоб берди. У нима учун маҳсулотлар оғиздан оғизга тушишини ва ижтимоий таъсир биз сотиб олган машиналардан тортиб, кийган кийимимизгача, фарзандларимизга қўядиган исмларгача қандай шаклланишини ўрганди.




«Юқумлилик» асарида Бергер оғиздан-оғизга ва ижтимоий узатиш ортидаги сирли илмни очиб беради. Олтита асосий тамойил истеъмол маҳсулотлари ва сиёсат ташаббусларидан тортиб, иш жойидаги миш-мишлар ва YouTube видеоларигача бўлган ҳар хил нарсаларни юқумли ҳолга келтиришини билиб олинг. Қандай қилиб ҳашаматли стейкхаус машҳур бўлмаган пишлоқли стейк орқали машҳурликка эришганини, нега гиёҳвандликка қарши реклама роликлари аслида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни кўпайтирганини ва нима учун 200 миллиондан ортиқ истеъмолчилар энг зерикарли маҳсулотлардан бири: блендер ҳақидаги видеони яқинлари билан баҳам кўришини билиб олинг.




«Юқумлилик» китоби маълумотларнинг тарқалишига ёрдам бериш учун — одамлар баҳам кўрадиган хабарлар, рекламалар ва контентни лойиҳалаш учун махсус, ишлатишга яроқли усулларни тақдим этади. Сиз катта компания менежери бўласизми, бренд хабардорлигини оширишга ҳаракат қилаётган кичик бизнес эгасимисиз, лавозимга номзод бўлган сиёсатчимисиз ёки соғлиқни сақлаш ходими бўласизми, «Юқумлилик» сизга маҳсулот ёки ғоянгизни қандай оммалаштиришни кўрсатиб беради.




Ушбу китобда Йона Бергер ижтимоий тарқалувчанлик замиридаги омилларни содда ва тушунарли тарзда баён қилган. Сиз мутолаа қилмоқчи бўлган қизиқарли ҳикоялар ва кенг қамровли тадқиқотлар хулосаларига бой «Юқумлилик» китоби маҳсулоти ёки ғояси оммалашишини истаган ҳар бир инсон учун муҳим қўлланмадир.


Китоб ўз маҳсулот, хизмат ва ғояларини кенг оммалаштиришни истайдиган ҳар бир тадбиркор, маркетолог, журналист, матбуот котиби, PR менежер ва блогерлар учун тавсия этилади.



Китоб ҳақида ОАВ ва машҳурлар фикри:

«Нега баъзи ғоялар бир кечада тарқалиб кетади, бошқалари эса йўқолади? Қандай қилиб баъзи маҳсулотларни ҳамма жойда кўришимиз мумкин, бошқалари эса ҳеч қачон ўзига жалб этмайди? Йона Бергер жавобларни билади ва «Юқумлилик» китоби орқали биз ҳам биламиз.»

— Charlz Duhigg, “The Power of Habit” бестселлери муаллифи.


«Йона Бергер — бу фактларни ўрганган, уни фантастикадан ажратиб олган ва мутахассисларнинг фикрлаш тарзини ўзгартиришга эришган ва янги тажрибалар ўтказган ноёб зотдир. Агар бу йил ғоялар қандай оммалашиши ҳақида бир дона китоб ўқимоқчи бўлсангиз, у шу китобдир.»

— Deyv Balter, BzzAgent бош директори ва «Оғиздан оғизга» маркетинг ассоциацияси асосчиларидан бири


«Йона Бергер маълумотларнинг «юқумли» бўлишига нима сабаб бўлиши ҳақида дунёдаги ҳаммадан кўра кўпроқ билади.»

— Daniel Gilbert, «Бахтга қоқилиш» бестселлери муаллифи



Муаллиф ҳақида:

ЙОНА БEРГEР Пенсилвания университети Уортон бизнес мактаби маркетинг профессори. Энг нуфузли илмий журналларда унинг ўнлаб мақолалари чоп этилган ва яна қатор ишлари “New York Times”, “The Wall Street Journal”, “The Washington Post”, “Science”, “Harvard Business Review”, “Wired”, “BusinessWeek” ва “Fast Company” нашрларидан ўрин олган.

Характеристики

ISBN 978-9943-23-180-1
Автор Йона Бергер
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 248
Издательство Asaxiy Books
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2021
Страна происхождения Турция

Йона Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади

0 отзывов
69 900 сум сум
8 800 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!