Ҳанс Рослинг: Factfulness купить
Скидка

Ҳанс Рослинг: Factfulness

5 71
71 отзывов
59 900 сум 54 900 сум сум
6 900 сум x 12 мес
Модель: Factfulness
Наличии: ● В наличии: 200 шт
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Машинангизда GPS ишлатсангиз, у тўғри кўрсатиши муҳим ҳисобланади. Агар у сиз тур­ган эмас, балки бошқа шаҳарни кўрсатаётган бўлса, та­биийки унга ишониб ҳаракат қилмайсиз. Чунки бу би­лан нотўғри манзилга бориб қолишингизни биласиз. Шундай экан, нотўғри фактларга суяниб иш кўрадиган қонун чиқарувчилар ва сиёсатчилар қандай қилиб глобал муаммоларни ҳал этсин? Дунёқарашлари остин-­устун бўлиб ётган бизнесменлар қандай қилиб ташкилотлари учун оқилона қарор чиқарсин? Ҳаёт йўлида кетаётган ҳар бир инсон нимадан ташвишга тушиб, нимадан хаво­ тирланиши кераклигини қандай билсин?

 

Ҳанс Рослинг, Ола Рослинг, Анна Рослинг Рённлунд: Factfulness. Дунё ҳақида янглиш фикрлашимизнинг ўн сабаби - нега у биз ўйлагандан яхшироқ

 

Фактдорлик - стрессни юмшатувчи, фақат кучли фактларга таяниб фикрлаш одатидир.

Дунёда қанча камбағал бор, аҳоли сони нега ўсмоқда, қизларнинг қанчаси таълим олмоқда сингари муҳим глобал ўзгаришлар ҳақидаги оддий саволларга одатда хато жавоб эшитамиз. Шу қадарки, жавобларни ихтиёрий танлайдиган шимпанзе ҳам ўқитувчилар, журналистлар, Нобель мукофоти лауреатлари ва банкирлардан тўғрироқ жавоб бера олади.

"Factfulness"да халқаро соғлиқни сақлаш бўйича профессор ва глобал TED маърузачиси Ҳанс Рослинг икки ҳамкори - Анна ва Ола билан биргаликда бунинг сабабини янгича йўсинда изоҳлайди. Улар бизни адаштирувчи ўнта инстинктни очиб берган.

Барча нуқсонларига қарамай, дунё биз ўйлагандан анча яхшироқ ҳолатдадир. Бу хавотирга ҳожат йўқ дегани эмас, албатта. Бироқ фактларга асосланган дунёқарашни шакллантириш ўрнига доим ҳар нарсадан хавотирланаверсак, таҳликалироқ нарсаларга диққат қарата олмаймиз.

Қизиқ ва таъсирли ҳикояларга бой, илҳомбахш ва хатоларни фош қилувчи "Factfulness" долзарб китоб бўлиб, қарашларингизни ислоҳ қилиб, келгуси инқироз ва имкониятларга тайёрлайди.

 

Таржимон: Зиёдахон Ғуломова

Муҳаррир: Х. Йўлдошев

Мусаҳҳиҳлар: Й. Маҳмудов, У. Абдусаломова, Д. Ҳайдарова

Дизайнер: А. Умарова

Саҳифаловчи: У. Абдусаломова

 

Китоб ҳақида ОАВ ва машҳурлар:


 

«Мен ўқиган китоблар орасида энг муҳимларидан бири. Дунё ҳақида тиниқ фикрлаш учун зарур қўлланма.» 

- Билль Гейтс, Microsoft компанияси асосчиси, дунёнинг энг бой одамларидан бири


«Халқаро соғлиқни сақлаш эксперти Ҳанс Рослингдан ажойиб, ҳақиқатга бор, келажакка умид берувчи китоб. Китоб бизни ўзимизга хос бўлган нотўғри фикрлардан кўра фактларга асосланиб ишлаганимизда инсоният тараққиёти потенциали ҳақида ўйлаб кўришга мажбур қилади.» 

- Барак Обама, АҚШнинг собиқ президенти


 

“Ҳанс Рослинг «инсоният тараққиётининг пинҳоний мўъжизаси» ҳақида имкон қадар ҳикоя қилади. Аммо “Factfulness” шундангина иборат эмас. У тараққиёт нега пинҳоний кечишини изоҳлайди ва ўқувчига уни тиниқ кўришни ўргатади.»

- Мелинда Гейтс, тадбиркор, Гейтс фондининг асосчиларидан бири 


«Ажойиб... эҳтиросли ва билимларга бор. У муаллиф энди бу дунёда йўқлиги учун янада таъсирчан... Унинг тақдимот қилиш қобилияти ва статистикадан завқланиши ҳар бир саҳифада учрайди. Яна ким инсоният тараққиётининг кўрсаткичи сифатида «аҳоли жон бошига гитара» жадвалини танлайди?» 

- Financial Times нашри

Характеристики

ISBN 978-9943-23-195-5
Автор Ҳанс Рослинг
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Зиёда Ғуломова
Количество страниц 340
Издательство Ниҳол нашр
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2022

Ҳанс Рослинг: Factfulness

5 71
71 отзывов
59 900 сум 54 900 сум сум
6 900 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!