Товар етказиб бериш ҳақида

Етказиб бериш

  • Тошкент шаҳрида етказиб бериш тўлови – кичик ўлчамли товарлар учун 15 000 сўм ва катта ўлчамли асбоб-ускуналар учун 25 000 сўм.
  • Тошкент вилоятининг энг яқин туманларига етказиб бериш (Қибрай, Зангиота, Янгийўл) тўлови – 15 000 сўм (телефонлар, кичик жиҳозлар ва аксессуарлар); катта ўлчамдаги асбоб-ускуналарга буюртма берилганда етказиб бериш қуйидагича ҳисобланади: йўл полицияси постидан ҳар км учун 5000 сўм.
  • Етказиб бериш душанбадан ташқари ҳар куни соат 11:00 дан 21:00 гача амалга оширилади.
  • Соат 11:00 гача маҳсулотни етказиб бериш тартиби олдиндан ва аввалги куни соат 17:00 дан кечиктирмасдан муҳокама қилинади.
  • Етказиб бериш вақти – 8 дан 48 соатгача (маҳсулотга боғлиқ), ҳудудлар бўйича – 3-10 кун ичида.
  • Буюртма беришда харидор қулай етказиб бериш вақтини танлайди, лекин бу буюртма берилган пайтдан бошлаб камида 8 соатни ташкил этиши лозим.
  • Буюртма 17:00 дан кейин жойлаштирилган бўлса, етказиб бериш кейинги кун амалга оширилиши мумкин.

Китобларни етказиб бериш шартлари:

  • Тошкент шаҳрида етказиб бериш 72 соат ичида амалга оширилади, қиймати 10 000 сўм (миқдоридан қатъи назар).
  • Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш қуйидагича амалга оширилади:
  • Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, қарши, Термиз, Урганч ва Нукус шаҳарларига етказиб бериш 2 иш куни давом этади, китоб миқдоридан қатъи назар етказиб бериш ҳақи 15 000 сўм (Fargo почтаси).
  • Қолган ҳудудларга етказиб бериш почта орқали 5 иш куни ичида амалга оширилади, китоб миқдоридан қатъи назар етказиб бериш ҳақи 15 000 сўм.
  • Вилоятлардан китоблар учун тўловлар терминал, Click, PayMe орқали (100% олдиндан тўлов) ҳамда нақд пулда қабул қилинади; Тошкент шаҳрида тўлов олингандан сўнг амалга оширилади – нақд пул, терминал, Click, PayMe.

Хонадонга етказиб бериш

  • Ҳар қандай товарлар уйнинг кираверишига етказиб бериш бепул.
  • Қаватга чиқиш ва квартирага кириш:
  • кичик ўлчамли ускуналар – бепул.
  • катта ўлчамли ашёлар (музлатгич, кир ювиш машинаси, газ плитаси ва бошқалар) – ҳар бир қават учун 15 000 дан 20 000 сўмгача (аниқ миқдори техниканинг ўлчамига боғлиқ)

Диққат! Қуйидаги ҳолатларда биз юқори қаватга кўтариш ёки квартирага олиб киришни амалга оширишмаймиз:

  • мебель ёки бошқа нарсаларни қайта ташкил қилиш;
  • маҳсулотнинг ҳар қандай қисмини умумий ўлчамларини камайтириш учун демонтаж қилиш;
  • маҳсулотни кўчиришда маҳсулотнинг ён томони ва атрофдаги нарсалар ёки хонанинг қисмлари орасидаги масофа ўн сантиметрдан кам;
  • пакетдаги маҳсулотнинг ўлчамлари зинапоялар, платформалар ва кириш эшикларининг ўлчамларидан ошиб кетади.
  • бундай ҳолда, маҳсулот харидорга квартиранинг кириш эшиги олдида ёки квартиранинг коридорида тўсиқ содир бўлган жойга қараб узатилади.
asaxiy app image

Сизнинг интернет дўконингиз