Кино санъати (№ 2. 2019)

0 отзывов
20 000 сум сум
2 500 сум x 12 мес
Модель: Кино санъати
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Ўзбек киносининг буюк дарғаларидан бири Наби Ғаниевни умр йўли, кинодаги тазйиқлар-у муваффақиятлари ва айтилмаган айрим ҳақиқатлар билан бирга ёдга оламиз:

Наби Ғаниевнинг ҳеч бир асари осонликча экран юзини кўрмаган. Сўнгги фильми “Фарғона қизи”ни ҳам компартиянинг мақсадига мувофиқ эмас дея танқид қилишган. “Правда” газетасида “Пул, вақт ва меҳнат беҳуда сарфланган юзаки фильм” сарлавҳасида мақола чиқади. Аммо бу картина собиқ иттифоқ кинопрокатларига жуда кўп фойда келтиради... Наби Ғаниев ҳам гапини бериб қўядиган одам эмасди. Агар кимдир бадиий кенгашда ножўя сўзлагудек бўлса, “Капалак ҳам қор ҳақида фикр билдирармиш”, дея нотиқни ер билан битта қиларкан.

Буюк ҳайкалтарош Микеланжелодан “Асарларингизни қандай яратасиз?” деб сўрашганида, “Мен борйўғи тошнинг кераксиз жойларини олиб ташлайман”, дея жавоб берган экан. Менимча, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиев ҳам ўз ролларини худди шундай тарошлайди: ортиқчалик, кемтиклик йўқ, бўрттиришлардан холи”. Маҳоратли актёр ички оламига журналнинг “Қиёфа” рукнида назар соламиз:

...Юз марта бош чайқаб, қўл силтаб, кўксига уришлар, сунъий монологлар жонга ҳам тегди. Нима кераги бор “Ҳиндистон” қилиб? Бир спектаклдан олдин чекиш жойида уч-тўрт киши суҳбатлашиб ўтирган экан. Биттаси тамаки тутатиб, хаёлга чўмибди. Озроқ ўтгач, одамларнинг қандайдир сунъий овозда сўзлаётганидан сергак тортиб, “Нега ҳамма бунақа расво гапира бошлади?!” дея ажабланибди. Қараса, товуш динамикдан келаётган экан. У спектакль бошланганини тушунибди. Сунъий гаплар, пафослар, штамплар... Кўпчилик Миллий академик драма театрида ишлашни орзу қилади. Менда эса ҳеч қачон бундай хоҳиш бўлмаган. Оҳорсиз штамплар, бир хил тусдаги ижролар ўтган асрнинг 40–50-йилларидан қолиб кетган оқова. Менга кўпроқ камерний театрлар ёқади. Томошабинни алдай олмайсиз. “Илҳом” театрида томошабин рўпарангизда ўтиради. Ўша ерда шунақа сохта ҳаракат қила оласизми? Йўқ. Томошабин ёлғонни бирдан билади, сезади.

Журналнинг иккинчи сон саҳифаларидан ўрин олган “Чақмоқ ёруғидаги хаёт мақоласида Сергей Бондарчук ва Ирина Скобцева ўртасидаги мухаббат ҳақида ўқишингиз мумкин.

Илк бор троллейбус бекатида кўришдилар. Икки бекат юришгач, мавҳум бир ҳаяжон таниқли актёр Сергей Бондарчукнинг ёнгинасида кетаётган Ирина Скобцевани уловдан тушиб қолишга ундади. “Бир боқишда муҳаббат”, десаммикин. Йўқ, бу ўзгача туйғу эди. У бир вақтнинг ўзида икки инсон тақдирига дахл қилган қудратли чақмоққа менгзарди...” – бу беназир актёр ва буюк режиссёр Сергей Бондарчук билан ўттиз беш йил бирга яшаган, унинг даҳоси ортида камтарона ижод қилиб, умр йўлдоши учун энага, ошпаз, маслаҳатчи, ҳамшира вазифасини ўтаган, асосан эрининг фильмларида суратга тушган Ирина Скобцеванинг иқрори.

Журнал саҳифаларида Дилноза Кубаеванинг Тошкент таътиллари...

– Суратга олиш майдончасида минг бир ўйда турган одам — темир ускуна ёки бир қоп гўшт эмас, у — инсон! Кўксида ҳиссиётлари ловилллаб турган банда! У қачонки муносиб қадр топса, шунда қилаётган ишига кўрк бера олади. Актёрда ҳам кайфият, шахсий ҳаёт бор, ахир.

“Кино саньати”да ўша - сиз кутган ва кутмаган мақола!

Мурод Муҳаммад Дўст: Журъат ноёб матоҳ бўлди

– Кинога оралашни атай орзу қилмаганман. Тақдир эканки, аввал четроқдан, кейинроқ бевосита аралашувга тўғри келди. Хабар соҳасида тинчгина ишлаб юрган пайтимда марҳум каттамиз чақириб, кинога ўтишни сўради. Такрорлайман: буюргани йўқ, сўради. Аввалига кўнмадим, лекин Ислом Каримов менинг нозик жойимдан тутди: “миллат” деб кариллашга устасан, ўша ерга бориб, миллий кино қилмайсанми? Мен ҳам анойи эмасман, дарров аниқловчи саволни бердим: ортиқча назоратсиз, эркин ишлашга кафолат берасизми?

Журнал ҳақида маълумотлар:

Чоп этилган йили: 2019

Муқоваси: Қалин

Бетлари сони: 76

Формати : А4

Кино санъати (№ 2. 2019)

0 отзывов
20 000 сум сум
2 500 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!