Ахбор Имомхўжаев: Аср футболидаги асл қадрдонларим

0 отзывов
289 000 сум сум
36 200 сум x 12 мес
Модель: Аср футболидаги асл қадрдонларим
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:
Проголосуйте:

Описание товара

Футбол. У курраи заминимизда кимларни ўзига мафтун этмаган дейсиз. Кимларни қувонтирмаган, хушнуд этмаган, кимнинг орзулари эса армонлигича қолиб кетмаган. Лекин биз унинг аччиқ азобларига қарамасдан севишда, ардоқлашда давом этаверамиз, ундан лаззатланаверамиз. Бунинг сабаби нимада ?

Ўтган асрнинг бошларида юртимизга кириб келган бу ўйинни биринчи бор кўрганларида ота-боболаримиз кўнглида ҳам биз туяётган ҳиссиёт кечгандир. Унинг ажойиб оҳанрабоси ўзига тортгандир.

Улкан истеъдод ҳақида сўз борганида, "Бундайлар юз йилда бир туғилади", деган иборани ишлатамиз. Чиндан ҳам ўзининг юз йиллик тарихига эга бўлган ўзбек футболи ҳаётида Ҳусанхон Муҳиддинов, Муса Хўжаев, Қурбон Бадалий, Александр Адисман, Пошшахон Отахонов, Лазиз Мақсудов, Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов , Миржалол Қосимов, Владимир Фёдоров, Михаил Ан, Василис Хадзипанагис каби  машҳур футболчилар жуда кўп бўлган.

Таниқли спорт шарҳловчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, мамлакат журналистларининг "Олтин қалам" миллий мукофоти лауреати, Республика тоифасидаги ҳакам Ахбор Имомхўжаевнинг ушбу китоби айнан юқоридаги саволларга жавоб тариқасида ёзилгандир. Унда ўзбек футболининг 100 йиллик тарихи, бу йўлдаги порлоқ ғалабалари, аламли мағлубиятлари, биз билган ва билмаган, кўрмаган ва эшитмаган воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади.

Китоб ҳақида маълумотлар:

Чоп этилган нашриёти: "Янги Аср Авлоди"

Чоп этилган йили: 2018

Муқоваси: Қаттиқ

Бетлари сони: 800

 

Ахбор Имомхўжаев: Аср футболидаги асл қадрдонларим

0 отзывов
289 000 сум сум
36 200 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!