Супер чегирма. 50та сараланган китобдан иборат совғабоп “Кутубхона” тўплами — 2 799 000 1 199 000 сўм!
Бирданига машҳур ҳамда ажойиб китобларга супер нархда эга бўлишни истайсизми? Унда бу тўплам сиз учун. Дунё ва ўзбек китобхонлари кўнглидан жой олган 50 китобни катта чегирма билан таклиф қиламиз. Бу тўплам билан оилавий ёки шахсий кутубхона яратиш, совға қилиб яқинларни хурсанд қилиш ҳам мумкин.
1 199 000 сўмга 50 та сифатли, мазмунан бой ва ҳаётда қўл келадиган билимлар берадиган китобларга эга бўлишингиз мумкин. Бир дона китоб нархи 23 980 Сўмдан!
Нега бу тўплам?
Битта харид — беш хил фойда!
- Тайёр кутубхона. Қайси китобларни танлашни ҳафталаб ўйламайсиз — 50 та сараланган асар бир жойда.
- Оила учун умумий танлов. Ўсмирлар ва катталар учун бадиий адабиёт, тафаккур, тарих, бизнес ва психология китоблари бор.
- Мазмунли совға. Ота-она, устоз, раҳбар, яқин дўст ёки янги оила учун узоқ йиллар хизмат қиладиган ҳадъя.
- Нарх жиҳатидан фойдали. Бир китоб ўртача 23 980 сўм; жами 1 580 000 сўм тежам.
- Қулай харид. 6 ойга бўлиб тўлаш ва республика бўйлаб бепул етказиб бериш.
Қуйида рўйхат билан танишинг:
Классик жаҳон адабиёти:
1. Жорж Оруелл: 1984
2. Жорж Оруелл: Молхона
3. Марио Пюзо: Сицилиялик
4. Роберт Люис Стивенсон: Жекилл ва Ҳайд фожиаси. ПРЕМЕРА!
5. Рей Бредбери: Фаренгейт бўйича 451º
6. Олдос Ҳаксли: Ажиб янги дунё
7. Жером Селинжер: Жавдарзордаги халоскор
Замонавий жаҳон адабиёти:
8. Семиҳ Йилмаз: Сен менинг Яримимсан
9. Пауло Коело: Алкимёгар
10. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити.
11. Элчин Сафарли: Чироғи порлаган уй
12. Пауло Коело: Алиф
13. Светлана Алексиевич: Чернобил таваллоси. Нобел мукофоти совриндори
14. Ден Браун: Рақамли қалъа
15. Девид Бах, Жон Девид Манн: Латте омили
16. Жеймс Хедли Чейз: Ярим миллион долларлик қилмиш
17. Николас Спаркс: Ҳаёт қадри
18. Тара Вестовер: Талаба
19. Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри
20. Аҳмет Батман: Иккимиз ҳақимизда сўзлаб бер менга
Ўзбек адабиёти:
21. Пиримқул Қодиров: Юлдузли тунлар
22. Ўткир Ҳошимов: Икки эшик ораси
23. Худойберди Тўхтабоев: Сариқ девни миниб
24. Абдулла Қодирий: Ўткан кунлар
25. Жавлон Жовлиев: Қўрқма
26. Абдулла Қодирий: Меҳробдан чаён
27. Чўлпон: Кеча ва кундуз
28. Ўлмас Умарбеков: Одам бўлиш қийин
29. Абдукарим Мирзаев: Чўпон ютиб кетди
30. Дилором Каримова: Режиссёр
Аxлоқ ва маърифат:
31. Уғур Кўшар: Қўрқманглар, мен сизлар биланман
32. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
33. Ҳорис ал-Муҳосибий: Ал-Макасиб (Ҳалол ризқ)
34. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол
Илмий-оммабоп, тарих ва сиёсат:
35. Евгения Шестакова: Чиройли ва ишончли сўзла. Овоз ва нутқни шакллантириш
36. Кал Нюпорт: Диққат: чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
37. Лариса Буракова: Грузия муваффақиятга қандай эришди
38. Сун Зи: Уруш санъати
39. Мей Маск: Режали аёл. Бахтли ҳаёт қоидалари
40. Малколм Гладуелл: Зукколар ва ландавурлар
Бизнес ва психология:
41. Френк Беттжер: Кеча омадсиз - Бугун муваффақият қозонган савдогар
42. Грег Маккеон: Эсцентиализм: Оддийлик йўли
43. Майкл Ҳеппел: Қандай қилиб Бриллиант бўлиш мумкин?
44. Ёна Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади
45. Робин Шарма: Ўлсанг, ким йиғлайди?
46. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
47. Алишер Исаев: Ўсиш нуқтаси
48. Жеймс Клир: Атом одатлар. Йил бесцеллери.
49. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати (юмшоқ муқова)
50. Фируз Аллаев: Тадбиркор
Тўплам ҳақида саволларга жавоблар:
Китоблар неча бетдан иборат?
- Китобларнинг энг каттаси 704, энг кичиги 24 бетдан иборат.
Китобларнинг нечтаси лотин ва нечтаси кирилл алифбосида?
- Китобларнинг 18 таси лотин ва 32 таси кирилл алифбосида ёзилган.
Китобларнинг муқоваси қанақа?
- 4 та китоб қаттиқ, 1 та китоб флексибл, 45 таси сифатли юмшоқ муқовада.
Етказиб бериш нархи қанча?
- Тўпламни Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул!
Бу тўплам кимлар учун мос?
- Оила учун — уйда болалар ва катталар ўқийдиган кутубхона яратиш учун.
- Фарзанд учун — ёшлигидан яхши китоблар муҳитини бериш учун.
- Устоз, ота-она ёки раҳбар учун — оддий совғадан кўра мазмунлироқ ҳадъя.
- Мактаб, лицей, университет учун — кутубхонага фойдали қўшимча.
- Ўзига инвестиция қилмоқчи бўлганлар учун — адабиёт, бизнес, тарих, психология ва тафаккур китоблари бир жойда.
Бу универсал тўплам! У билан мўъжаз кутубхонангизни яратасиз, яқинларингизга манфаатли совға қиласиз, ўқиган мактаб, лицей ёки университетингизга ҳадя қиласиз ва яна кўплаб инсонлар китоб ўқишига сабаб бўласиз. Унга ҳозироқ буюртма беринг, биз Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига бепул етказиб берамиз.
Диққат!
Ҳурматли мижоз, ҳамкор нашриётларда мавжудлигига қараб тўпламда китоблар рўйхати ўзгариб турибди. Буюртма бераётган вақтингиздаги рўйхат айнан сизга борадиган рўйхат бўлади. Илтимос, рўйхат билан яхшилаб танишиб чиқинг. Айнан сиз буюртма қилган вазиятдаги китоблар рўйхати тўлиқ бориши бизнинг мажбурият. Агар фарқли борса, @asaxiybot орқали биз билан боғланинг.
Китоблар рўйхатини ўзгаришсиз бир хил қилиб шакллантириш устида ҳамкор нашриётлар билан иш олиб бормоқдамиз.
