Жамият ва мамлакат тақдири ундаги моҳирлар, ҳақиқий профессионаллар, ўз ишининг усталарига боғлиқ.
Моҳир ва буюк инсонларнинг буюклиги нимада? Улар қандай қилиб ҳамма тан олган маҳоратга эришган?
Инсон ўзидаги истеъдодларни қандай ривожлантирса, бутун жамиятга наф келтирадиган ижодкор, олим, шифокор, санъаткор ёки ҳунармандга айланади?
Роберт Грин «Маҳорат» китобида шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади. Китобда чинакам профессионалга айланиш учун қандай кўникмалар зарурлиги тушунтирилади. Истеъдодини ўз вақтида ва тўғри йўналтирган, бойита олганларда моҳирлар сафидан жой олиш имконияти бугун жуда катта. Ҳатто бу борада аждодларимиздан анча омадлимиз. Ишонмаяпсизми?
«МАҲОРАТ» — сўзимизнинг яққол исботи. У қалбингизда янги бир моҳирни кашф этиш, ўз ишингизнинг ҳақиқий устаси бўлишингиз учун иштиёқ уйғотишига ишонамиз!

Болаликдаги қизиқишларингиз ёдингиздами? Беихтиёр қайта-қайта ўзига тортадиган севимли машғулотингиз-чи? Бугун шу қизиқишларингизга қай даражада содиқ қола олдингиз?
Ушбу китоб айнан ўзидаги майллар ортидан бориб, бу борадаги билимини тинимсиз ривожлантирган ва турли босқичлардан ўтиб, чинакам моҳирлик даражасига етган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади. Ўрганиш, амалиёт ва маҳорат босқичларини ўз ичига олган бу жараёнда яширин куч – табиат инъом этган иқтидорни тарбиялаб, етук даражага олиб чиқиш осон кечмаслиги аниқ. Ўйлаганимиздек, ижодкорлик ва даҳолик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, у туғма истеъдод, яхши кайфият ёки омадли вазият меваси эмас. Хўш, унда бизни ҳайратга соладиган буюк кашфиёт ва ихтиролар, муҳташам бино ва ажойиб санъат асарлари, технологик ютуқларнинг сири нимада?

АҚШлик ёзувчи Роберт Грин ўзининг «Маҳорат» китобида мана шу сирларни очиб беради.

Ушбу китоб Халқ банки билан ҳамкорликда чоп этилди.