Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади

5 21
21 отзывов
44 900 сум 39 000 сум сум
4 900 сум x 12 мес
Модель: Raqamlar uchun yaralgan idrok
Наличии: ● В наличии: 200 шт
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

«Asaxiy Books» лойиҳасидан янги қадам, Барбара Оуклининг «Рақамлар учун яралган идрок» китоби ўзбек тилида!

Миянгиз ғаройиб қобилиятларга эга, афсуски, ундан самарали фойдаланиш учун қўлланма йўқ. Бу қўлланмани «Рақамлар учун яралган идрок» китобида топишингиз мумкин. Тажрибангиз бор ёки йўқлигидан қатъи назар, ушбу китобдан билим олиш кўникмаларингиз ва техникангизни ошириш учун янгича ва ажойиб усулларни топасиз. Улар, айниқса, математика ва табиий фанларни ўзлаштиришда қўл келади.


Фанларни ўзлаштиришга қийналаётган талаба бўласизми ёки лавозимда юқорилаш учун янги билимларни ўрганиши керак бўлган ходим, «Рақамлар учун яралган идрок» китоби ушбу муаммони ечиш учун зарур воситаларни таклиф қилади. Китобда аниқ ва табиий фанларни ўрганишнинг самарали усуллари келтирилган. Турли ҳийлалар, масала ечиш, таҳлил ва ёдлашнинг ноодатий усуллари сизга қўл келиши ҳамда фанларга қизиқишингизни ошириши шубҳасиз. Китобни ўқиб, сиз миядаги нейронлар тармоғининг чинакам эгаси бўлишга ўрганасиз, шунингдек, мия иккита режимда ишлаши, чалғиб туриш фойдалари ҳамда тасаввур кучи ҳақида билиб оласиз.



Бу китоб қандай билим олиш кераклиги борасидаги тасаввурларингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Унда сиз билим олишнинг тадқиқотчиларга маълум бўлган оддий, самарали ва қулай усуллари билан танишасиз, бундан завқ оласиз.

Окленд университетининг муҳандислик профессори Барбара Оукли ўзининг «Рақамлар учун яралган идрок» китобида сизга математика ва табиий фан қўрқувларини қандай енгиш ва бу фанларда устунликка эришиш мумкинлигини кўрсатиб беради. Когнитив фандаги сўнгги тадқиқотларга асосланиб, Оукли бизнинг миямиз қандай ўрганишини ва бу билимларни ўз фойдамиз учун қандай ишлатишимиз мумкинлигини тушунтиради ва самаралироқ ўрганиш бўйича амалий маслаҳатлар беради.


«Рақамлар учун яралган идрок» китобини математика ва илмий кўникмаларини оширишни истаган ҳар бир инсон ўқиши шарт. Сиз талаба бўласизми, профессионалмисиз ёки миямиз қандай ишлаши ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлган одамсиз, бу китоб сизга илмда муваффақиятга эришиш учун керакли воситаларни беради.



«Рақамлар учун яралган идрок» китобини ўқишнинг бир нечта афзалликлари:
• Хотира ва эслаб қолиш қобилиятини қандай яхшилашни ўрганасиз;
• Қандай қилиб креатив фикрлашни ва муаммоларни самаралироқ ечишни билиб оласиз;
• Кечиктиришни қандай енгиш ва яхши ўқиш одатларини ривожлантиришни ўрганасиз;
• Миянгиз қандай ўрганишини чуқурроқ тушунасиз.


Китобда доктор Оукли амалда иш берувчи ўрганиш сирлари ҳақида маълумот беради – бу сирларни ҳатто фидойи ва муваффақиятли талабалар ҳам аввалроқ билишни орзу қилади. Омма фикридан фарқли ўлароқ, математика ижодий, шунингдек, таҳлилий фикрлашни талаб қилади. Аксарият одамлар муаммони ҳал қилишнинг фақат битта йўли бор деб ўйлашади, аслида эса кўпинча турли хил ечимлар мавжуд бўлади — уларни кўриш учун сизга фақат ижодкорлик керак.



Агар сиз ўрганиш ҳақида кўникмаларингизни оширишга тайёр бўлсангиз, «Рақамлар учун яралган идрок» китобини ўқишни тавсия қиламиз. Бу қизиқарли ва маълумотга бой китоб бўлиб, таълим олиш ҳақидаги фикрингизни ўзгартиришга ёрдам беради.

Китоб ҳақида ОАВ ва машҳурлар фикри:
«Табиий фанлар ва математикага қобилият туғма бўлмайди, балки орттирилади. Миядан фойдаланиш ҳақидаги ушбу қўлланма математика ва табиий фанларда муваффақиятга эришиш сирини очишга ёрдам беради. Қийинчиликларга дуч келгач, ўқишни ташлаб кетган кўплаб талабаларни кўрганман. Аммо энди талабалар қўлида яхшироқ билим олиш бўйича қўлланма бор. Бу уларнинг яхшироқ натижаларга эришишига ёрдам беради, дея умид қиламан.»
— Шерли Малком, Америка Илм-фанни ривожлантириш ассоциациясининг таълим ва инсон ресурслари дастурлари бошлиғи

«Рақамлар учун яралган идрок ўрганиш жараёнини қизиқарли ва мутлақо эсда қоларли тарзда тушунтиради. Бу китоб нафақат барча ёшдаги ўқувчилар, балки барча турдаги ўқитувчилар учун классикадир.»
— Франсез Р. Спиелаген, Ph.D., Директор, Ўсмирлар тадқиқот ва ривожлантириш маркази, Mount Sent Meri коллежи

«Математикада нафақат қийинчиликка учраган ёки мутахассис бўлганлар учун, балки янада самаралироқ фикрлашни ва тушунишни истаган китобхонлар учун ажойиб.»
— Кутубхона журнали

«Рақамлар учун яралган идрок» математика, табиий фанлар ёки муаммо ечиш асосий ўринда турган ҳар қандай соҳага қанақа ёндашиш ҳақидаги ажойиб китобдир.»
— Ж.Майкл Шониси, Математика ўқитувчилари миллий кенгашининг собиқ президенти

«Анчадан бери китобдан бунчалик завқ олмагандим. Талабаларга қандай билим олиш кераклигини ўргатиш барча соҳалардаги талабаларнинг яхшироқ ўзлаштириши ва муваффақиятга эришишини таъминлайди. Бу бутун умрга туҳфадир.»
— Роберт Р. Гамейк, PhD, Лоуэлдаги Массачусетс университетида ўқув ишлари, талабалар билан ишлаш ва халқаро алоқалар бўйича вице-президент ёрдамчиси

«Рақамлар учун яралган идрок» талабаларга илм эгарига миниб олишга — чуқурроқ ва осонроқ билим олишга хизмат қилади. Ушбу ажойиб китоб ўқитувчи ва мураббийлар учун ҳам фойдали қўлланмадир. Америкада табиий фанлар ва математикани ўқитишни такомиллаштиришга бўлган улкан эҳтиёжни ҳисобга олсак, «Рақамлар учун яралган идрок» китоби яхши топилмадир.»
— Жефри Канада, «Harlem childrenʼs zone» ташкилоти президенти

«Инсон ақл-идроки ҳақидаги фанга ниҳоятда тушунарли муқаддима. Яхшироқ фикрлаш борасидаги амалий тавсиялар ҳам бор.»
— Жеймс Тарантоу, «The Wall Street Journal»

«Чираниб эмас, ақлни ишлатиб меҳнат қилиш керак, дея маслаҳат бериш осон, аммо Барбара Оукли ўзининг тез ўқиладиган ва тушунарли китобида буни қандай амалга ошириш кераклигини кўрсатиб беради. Унда тажрибага ва илмий тасдиғи бор маълумотларга асосланган кўплаб тавсиялар келтирилган. Тўғрисини айтсам, уларнинг айримларини ўқитиш услубимга татбиқ этмоқчиман.»
— Глен Ҳарлан Ренолдз, Boushamp Brugan номидаги унвонга эга ҳуқуқ фанлари профессори, Теннесси университети

«Рақамлар учун яралган идрок» математика ва бошқа ҳар қандай соҳани ўрганишга қандай ёндашиш кераклигини кўрсатувчи ажойиб манбадир. Барбара Оуклининг нуфузли қўлланмаси инсон онгини ўрганувчи фанлардаги сўнгги тадқиқотларга асосланган бўлиб, самарали ўрганишнинг аниқ, лўнда ва қизиқарли йўл харитасини тақдим этади. У математикани ўзлаштиришда қийналаётган ва билим олиш кўникмаларини кучайтиришни истаган ҳар қандай инсон ўқиши шарт бўлган китобдир.»
— Девид С. Гири, психология фанлари ва фанлараро нейрология бўйича кураторлар профессори, Миссури университети

— «Математика ва табиий фанлардан қўрқадиган талабалар учун ҳам, бу соҳаларни севадиганлар учун ҳам ушбу қизиқарли китоб миянинг ишлаш механизмларига таянган ўрганиш одатларини шакллантириш борасида йўл-йўриқ тақдим этади.»
— Дебора Шифтер, илм- фан ва математика дастурлари бўйича бош тадқиқотчи, «Education Development Center, Inc.»


Муаллиф ҳақида:
Барбара Оукли — Мичиган штатининг Рочестер шаҳридаги Окленд университетининг муҳандислик профессори. Унинг тадқиқоти Wall Street Journal томонидан «инқилобий» деб номланган.


У ўқитиш услуби учун кўплаб миллий мукофотларга сазовор бўлган, жумладан, Америка муҳандислик таълими жамияти Честер Ф. Карлсон номидаги STEM педагогикасида ажойиб техник инновациялар учун мукофоти ва биоинженерия таълимидаги намунали фаолияти учун Тео Л. Пилкингтон мукофотига сазовор бўлган. Унинг Сан-Диегодаги Coursera-UC курси, Салк институтининг Френсис Крик профессори Терренс Сейновски билан ҳамкорликда яратилган «Қандай ўрганишни ўрганиш» курси дунёдаги энг оммабоп очиқ онлайн курс бўлиб, ҳозиргача 2 миллионга яқин талаба таҳсил олади.

Характеристики

ISBN 978-9943-23-226-6
Язык На узбекском
Надпись Латиница
Переводчик Сарвиноз Қосимова
Количество страниц 352
Издательство Asaxiy Books
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2023

Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади

5 21
21 отзывов
44 900 сум 39 000 сум сум
4 900 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!